[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

12.02.2019. Ўзбекистон касаба уюшмаларига фуқаро Б.А.Ширжанова мурожаат қилиб, “ТошқурилишматериаллариЛИТИ” МЧЖ бош ҳисобчиси лавозимида ишлаб, 2018 йил 11 апрелгача бола парвариши таътилида бўлганлиги, апрел ойидан буён таътили тугаши билан ишга тушиш тўғрисида мазкур МЧЖга ариза билан мурожаат қилиб келаётганлигини, аммо,  “ТошқурилишматериаллариЛИТИ” МЧЖ томонидан июль ойида ҳеч қандай асосиз ишдан бўшатиб юборилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Ушбу мурожаат холисона кўриб чиқилиши натижасида, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қўрилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, Тошкент шаҳар Яккасарой туманлараро судига Б.А.Ширжановани ишга тиклаш ва мажбурий ишсиз юрган вақти учун тўловни ундириб бериш тўғрисида даъво аризаси киритилди.

Касаба уюшмаси аралашуви билан Б.А.Ширжанова 2018 йил 30 октябрдан ўз ишига қайта тикланди ва унинг фойдасига мажбурий прогул вақти учун 6 млн. 962 минг сўм миқдоридаги маблағ ундириб берилди.