[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

18.02.2019. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Деҳқонобод калий заводи” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ишчи-ходимларни, шу жумладан ёшларни маданий-маърифий қўллаб-қувватлаш мақсадида Қарши шаҳрига саёҳат ҳамда Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номли Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрига ташриф ташкил этилди. Саёҳат давомида мустақиллик йилларида Қарши шаҳрида амалга оширилаётган улкан ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш ишлари, умуман олганда шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан таништирилди. Айниқса “Ватанпарварлар боғи” ўзининг мазмунан бой кўриниши билан саёҳатчилар кўнглидан жой олди. Аслида ҳам ушбу боғни барпо этишдан асосий кўзланган мақсад ёшларда тарихимиз ва маданиятимиздан ғурурланиш туйғусини кучайтириш, Ватан равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз номини абадийлаштириш, миллий армиямиз қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтиришдан иборатдир.

Саёҳат давомида Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номли Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрига ташриф буюрилиб, Қирғиз халқининг атоқли адиби Чингиз Айтматов асари асосида саҳналаштирилган “Жамила” номли спектакль томоша қилинди.

Шу куни ишчи-ходимлар саёҳат ва театрга ташрифдан бир олам илиқ таассуротлар билан қайтдилар.

Шавкат Тоиров,

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.