19.02.2019. Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови”нинг шаҳар босқичи ўтказилди.
Мазкур кўрик танловда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши тизимидаги 20 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаол иштирок этиб, қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Хусусан:
– ташкилотдаги меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги тизими ҳолати ҳамда меҳнат шароитларини акс эттирувчи кўрсаткичлари “энг яхши ташкилот” номинацияси бўйича “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика Инкассация хизмати” давлат унитар корхонаси Бухоро вилояти Инкассция бошқармаси;
– “меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинациясида АТИБ Ипотека банки Бухоро вилояти Сардор филиали меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоатчилик вакили Мукаррам Хайитова;
– “меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациясида Бухоро шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро автомобил мактаби мутахассиси Шахзод;
– “энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси касаба уюшма қўмитаси (раиси Журъат Туймуродов) фахрли 1-ўринни эгаллаб, кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар.
Ғолиблар шаҳар кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.