[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

25.02.2019. Иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида ижтимоий ҳамкор ташкилотлар билан 2019 йил 19 февраль куни Бектемир туманида фаолият юритаётган “Артел Рохат” корхонасида  “Меҳнат муҳофазаси ойлиги” доирасида семинар ўтказилди.

50 дан ортиқ касаба уюшма фаоллари, корхона, ташкилотлар меҳнат муҳофазаси хизмати ходимлари, иш берувчилар иштирок этган семинар йиғилишида, сўнгги пайтларда мамлакатимизда ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар, соҳага таалуқли Давлат ва ҳукумат томонидан қабул қилинаётган қарорлар, меъёрий ҳужжатлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

“Артел Рохат” корхона ҳуқуқшуноси Т.Махмудов, Тошкент шаҳар меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси Давлат инспекцияси бошлиғи А.Мўминов, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси давлат назорат бошқармаси бошлиғи муовини О.Джураев, “Кафолат ҳаёт” суғурта компания раҳбари А.Ахмедов, “Артел Рохат” корхонаси меҳнат муҳофазаси хизмати, техник хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги департаментининг бош мутахассиси Б.Азимов, Яшнобод туман Давлат Санитария Эпидемиология Назорат Маркази меҳнат гигиена бўлими мудири Г.Мадиярова, “Сувмаш” очиқ турдаги акционерлик жамияти раҳбар ўринбосари, касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Садиковлар сўзга чиқдилар.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Тадбирнинг иккинчи қисмида семинар иштирокчилари корхона цехларида ходимларга яратилган соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари билан танишдилар.

Семинар ишида Бектемир туман хокимининг биринчи ўринбосари Нигманов Фатхулла Убайдуллаевич, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси Салахутдинов Сардор Абдуманноповичлар иштирок этдилар.

Ушбу тадбирлар нафақат соҳа эгаларини, балки барча фаолларни янада хушёр бўлиш, огоҳлик билан меҳнат қилиш, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, профилактика ишларини амалга ошириш борасида жамоатчилик назоратини ўрнатишга хизмат қилади.