[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.02.2019. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 151-моддаси 1-қисмида меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши белгиланган.

Лекин шунга қарамасдан айрим иш берувчилар томонидан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация пулларини охирги 3 йил учун бериш ҳоллари мавжуд. Бу эса, юқорида таъкидланган Мехнат кодексининг 151-моддасига зиддир.

Худди шундай ҳолатга 1978 йилдан Жиззах вилоят Паталогиоанатомия бюросининг паталогоанатом врачи лавозимида фаолият кўрсатган Х.Қаюмов дуч келади. Яъни, у билан тузилган меҳнат шартномаси 2018 йилда бекор қилинади, аммо фуқаро Х.Қаюмов билан оҳирги хисоб-китоб қилинаётган пайтда унга фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пулик компенсация тўланмайди.

Фуқаро Х.Қаюмов ўз хуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраб касаба уюшмаларига мурожаат қилди. Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан фуқаро Х.Қаюмовнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига Жиззах вилоят Паталогоанатомия бюросига нисбатан ходимга фойдаланилмаган меҳнат таътилари учун пуллик компенсация ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида даъво аризаси қаноатлантирилиб, жами фойдаланилмаган меҳнат таътиллари 34 йилни ташкил этгани аниқланди ҳамда шунга мутаносиб равишда 68 миллион 941 минг 44 сўм миқдорида пуллик компенсация тўловлари ундириб берилишига эришилди.

Юқорида кўрсатилган ҳолат ягона бўлмай, ходимларнинг ўз ҳуқуқларини билмаслиги оқибатида бундай ҳолатлар афсуски учраб турибди.

Х.Премкулов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Юридик бўлим мудири