[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

01.03.2019. Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида бошқарма маъмурияти ва ходимлари ўртасида 2018-2021 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг бажарилиши якунлари кўриб чиқилди.

Амалдаги қонунчиликка биноан жамоа шартномаси шартларининг бажарилиши тўғрисида иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси ҳисобот бердилар. Шундан сўнг жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи икки томонлама комиссия раиси йиғилганларни жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан тузилган текширув далолатномаси билан таништирди.

Таъкидландики, ҳисобот йилида 17 нафар ходимга оилавий сабабларга кўра уч кунлик ҳақ тўланадиган қўшимча таътиллар берилди, ишдаги ютуқлари ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун 20 нафар ходимга эсдалик совғалари топширилди. Ходимларнинг иш стажидан келиб чиққан ҳолда уларга 3  кундан     12 кунгача йиллик қўшимча таътиллар ўрнатилган.

Бундан ташқари, жамоа шартномаларига мувофиқ ходимларга никоҳ тўйи муносабати билан моддий ёрдам бериш, шунингдек, уларни юбилей саналари ва пенсия ёшига етиши муносабати билан рағбатлантириш чоралари кўрилади.       2018 йилда Бошқарманинг 61 нафар ходимига навбатдаги таътилга чиқиши муносабати билан соғломлаштириш учун моддий ёрдам кўрсатилган.

Алоҳида таъкидлаш зарурки, қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга алоҳида эътибор берилмоқда: барча ходимлар ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан суғурта қилинган бўлиб, санитар-маиший хоналар етарли даражада жиҳозланган, иситиш ҳамда ҳавони совутиш тизимлари профилактик таъмирдан ўтказилган.

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини “Чорвоқ” дам олиш масканида, касаба уюшмалари Федерацияси санаторийларида, ходимлар фарзандларини эса – республикамизнинг болалар оромгоҳларида дам олдириш ва соғломлаштиришни ташкил этиш чоралари кўрилган.

Йиғилишда сўзга чиққан меҳнат жамоаси вакиллари жамоа шартномасини амалиётга тадбиқ этиш борасида маъмурият ва касаба уюшма қўмитасининг мақсадли саъй-харкатларини ижобий бахолашди.