[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.03.2019. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳимоя ўзаро узвий боғлиқлиги ҳамда хотин-қизларни ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш масалаларига катта урғу берилди.

Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш деб номланган жорий йилда ижтимоий соҳани янада ривожлантириш бўйича қатор вазифалар белгиланди. Илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш зарурлиги, бинобарин, инсон капиталига эътиборни кучайтиришимиз, бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз белгилаб берилди. Ҳаммамизга маълумки, касаба уюшма ташкилотлари ходимларни ижтимоий меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи йирик нодавлат-нотижорат ташкилот ҳамда меҳнаткашларнинг ваколатли вакиллик органи ҳисобланади. Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимида 2019 йил 1 январь ҳолатига 18013 та муассаса ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 1573189 нафар касаба уюшма аъзолари қамраб олинган. Уларнинг 70 фоизини хотин-қизлар ташкил қилади. Хотин-қизларнинг фарзанд тарбияси, уй юмушларини, ҳақ тўланмайдиган меҳнатдир. Бу ҳолат аёлларни жамиятдаги ўрни, лавозим вазифаларига турли таъсир кўрсатишини ҳам инобатга олиниши муҳим масала ҳисобланади.

Тармоқ ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида тегишли вазирлик идоралар билан 8 та тармоқ келишувлари имзолаган. Тармоқ келишувлари ходимларнинг ижтимоий – иқтисодий, ҳуқуқий ҳимояси, уларнинг меҳнат ва дам олиши, соғломлаштирилиши, меҳнат муносабатларини янада тартибга солиш, меҳнат қонунчилиги бузилишини олдини олишга қаратилган меҳнат меъёрларини ўз ичига олган.

Касаба уюшмалари меҳнат қонунчилигига риоя қилинишини назорат қилувчи ташкилот эканлиги боис, тегишли вазирлик ва идоралар, мутасадди ташкилотлар, Қонунчилик палаталари вакиллари иштирокида давра суҳбати қилиш ҳамда мавжуд муаммолар юзасидан ижтимоий мулоқот ўрнатиш анънага айланган.

Шу муносабат билан, 2019 йил 2 март куни “Ижтимоий мулоқот: Хотин-қизларни ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларининг ҳимояси” мавзусида кенгайтирилган давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур тадбирда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимоя муаммоларини ечишда касаба уюшма ташкилотларининг роли ҳамда ижтимоий мулоқот принциплари ва меҳанизмларига алоҳида эътибор берилди. Давра суҳбатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман ва шаҳар кенгашлари раислари, Ўзбекистон Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Равшан Бедилов очиб берди ва тизимда олиб борилаётган ислоҳатлар, бунда тармоқ касаба уюшмаси ташкилотларнинг роли, ютуқлар ва камчиликлар ҳақида батафсил тўҳталиб ўтди. Соҳада фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратилиши, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш, хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб қувватлаш ва бу борада иш берувчилар билан кўпроқ ижтимоий музокараларга киришиш ҳамда ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича кўпроқ тарғибот-ташвиқот қилишда ижтимоий масъулиятни оширишга алоҳида урғу берди.

Шунингдек давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси, Фуқароларни кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Парламент комиссияси аъзоси З.Низамходжаев ҳам иштирок этди ва ўтган қисқа давр мобайнида Парламент ва ҳудудий комиссиялар томонидан:

– аҳолининг меҳнат соҳасига оид ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар;

– аҳоли бандлигини таъминлаш, муносиб иш ўринлари ва  меҳнат шароитини яратиш;

– фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда жамоат-чилик ва парламент назоратининг олиб борилиши;

– фуқаролар мурожаатларининг кўриб чиқилиши, улар билан қайта алоқа механизмининг замонавий усулларини жорий этиш;

– Парламент ва ҳудудий комиссиялар фаолиятининг ОАВларда ёритилиши;

– энг асосийси амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилганлигини атрофлича очиб берилди.

З.Низомходжаев ҳамкорликдаги мазкур тадбирни таълим, фан ва маданият соҳаси ходимларининг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини ҳимоясига салмоқли ижобий ҳизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Ижтимоий мулоқот давомида тизимдаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечими ва ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан кўплаб қизиқарли савол – жавоблар бўлди.

Сўнгра тадбир Ўзбек миллий академик драма театрида давом этди. Қадрли аёлларимиз учун бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ташкил қилиниб, том маънода 8-март байрамининг хуш кайфиятини улашиш имкони яратилди.

Л.Турикова

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси