[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

07.03.2019. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги 2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-3012 сонли Қарорига кўмаклашиш мақсадида танлов тизимдаги ташкилот ва муассасаларда кўрик – танлов ўтказилди.

Кўрик-танловни ўтказишдан мақсад – маҳсулот, ишлар, хизматларнинг энергия сиғимини камайтириш учун электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашни ва улардан самарали фойдаланишни рағбатлантириш, меҳнат жамоаларида электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга йўналтирилган ишларни фаоллаштириш, энергия тежаш бўйича тадбирларни амалга оширишда касаба уюшмаларининг самарали иштирокини таъминлашдан иборат бўлди.

Танловда 5000дан зиёд ташкилот ва муассасалар иштирок этиб, туман ва вилоят босқичлари ҳам юқори савияда ташкил қилинди. Танловни ўтказиш жараёнида энергия тежамкорлигига эришиш йўллари, уни аниқлаш усулларига алоҳида эътибор қаратилиб, ходимларнинг иқтисодий маданиятини ошириш, бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларини кўпайтириш ҳамда турли ҳил кўрик-танловлар орқали ходимларнинг эътиборини мазкур масалага қаратишга сезиларли даражада эришилди.

Мазкур танловнинг Республика босқичида 15 нафар ташкилотлар яъни вилоят босқичи ғолиблари кўргазмали материаллари билан иштирок этдилар. Ишчи гуруҳ хулосасига кўра қуйидаги ташкилотлар ғолиб деб топилди:

1-ўрин: Жиззах давлат политехника институти;

2-ўрин: Олтиариқ туман Халқ таълими бўлими;

3-ўрин: Сирдарё туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби.

Ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Келгусида ходимларни иқтисодий ресурсларини тежаш маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтиришга келишиб олинди.