11.03.2019. 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши томонидан бошланғич ташкилотлардаги фаол ва ташаббускор аёллари рағбатлантирилди. Турли соҳаларда эркаклар билан тенгма-тенг ишлаш баробарида жамоат ишларида фаоллиги учун уларга ташаккур билдирилди.
– Кўп йиллардан буён агросаноат тизимида фаолият юритаман. Кўрсатилган ҳурмат, доимий эътибор ва ғамхўрлик ишимга бўлган меҳримни янада оширди, – дейди қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси касаба уюшмаси раиси Сайдинисо Каримова.
– Ҳар бир бошланғич ташкилотимизда байрамга бағишлаб тадбирлар бўлиб ўтмоқда, – дейди тармоқ касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши раиси Шавкат Жабборов. – Жумладан, вилоят ер-мулк кадастр хизмати касаба уюшмаси раиси Зариф Матмусаев 20 нафар аёлга Самарқанд шаҳрига саёҳат йўлланмаларини совға қилди. Улар Самарқандга самолётда бориб, Афросиёб тезюрар поездида қайтиш имконига эга бўлишди.