[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

18.03.2019. Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, “Қорақум” қишлоғида яшовчи 2-гуруҳ ногиронлигига эга фуқаро, собиқ Муборак “Нефтгазтаъмир” АЖ электрпайвандчиси Тожиев Низомиддин Нормуродович Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига 2009 йил 3 декабрь куни иш вақтида ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида жароҳат олиб ўнг қулидан айрилгани, тиббий меҳнат эксперт комиссияси хулосасига кўра меҳнат қобилияти 70 фоиз йўқотилган бўлиб, умрбод 2-гуруҳ ногиронлигига эга шахс мақоми берилганлиги, 2010 йилдан 2018 йил май ойигача тўловлар амалга ошириб келинганлиги, шундан кейин умуман тўланмаётганлиги юзасидан ариза билан мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими масъул ходимлари томонидан ариза муаллифи Тожиев Низомиддин Нормуродович ҳамда Муборак “Нефтгазтаъмир” АК раҳбарияти иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, фуқаро Тожиев Низомиддин Нормуродовичга 2010-2011-2012-1013-2014-2015-2016-2017-2018 йиллар давомида узлуксиз товон пуллари тўлаб келинганлиги аниқланди.

Ушбу мурожаатни ўрганиш жараёнида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг ёрдами билан фуқаро Тожиев Низомиддин Нормуродовичга 2018 йилнинг декабрь ойи ҳамда 2019 йилнинг январь ойи учун 127719,00 сўмдан товон пуллари тўлиқ тўлаб берилишига эришилди.

Шунингдек, бирлашма кенгашининг тавсиясига биноан Муборак “Нефтгазтаъмир” АЖ томонидан ушбу фуқарога 3-декабрь “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 2 (икки) баробари миқдорида 405 460 сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан Муборак “Нефтгазтаъмир” АЖ Иш берувчисига корхонанинг собиқ электропайвандчиси Н.Тожиевга 2019 йилдан бошлаб республикада белгиланган байрамлар арафасида моддий ёрдамлар бериб борилиши бўйича тегишли тавсиялар берилиб, ижроси назоратга олинди.