28.03.2019. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Тадбирлар мажмуининг 12-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлигини таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан 2018-2020 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастури” тасдиқланган.
Ҳаракатлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Назорат-режаси тасдиқланди. Назорат-режасидаги тадбирларнинг белгиланган муддатларда бажариш ва назорат қилиш мақсадида Республика кенгаши қошида идоралараро ишчи гурухи ташкил этилган эди.
2019 йилнинг 25 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг катта мажлислар залида идоралараро ишчи гурухнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишни Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси в.в.б-идоралараро ишчи гурух раиси ўринбосари Т.Бозоров очиб берди. Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Н.Каримова иштирок этди.
Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири- идоралараро ишчи гурух котиби Х.Умаров жорий йилнинг 1-чорак давомида ишчи гурух аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.
Ўрганиш жараёнида фаол иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги вакили Т.Ниёзов, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича етакчи мутахассиси С.Рахматуллаевалар ўзларининг амалий ёрдам бериш жараёнида, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларида амалга оширилган ишлар билан бирга, йўл қуйилаётган камчиликларни бартараф этиш, чораларини кўриш бўйича амалий ёрдам кўрсатишганлиги ҳамда ўрганиш натижалари бўйича маърузалар билан иштирок этишди.
Йиғилишда қишлоқ хўжалиги ташкилотларида, айниқса дала шароитида ишлаётган ходимларга иш берувчилар томонидан меҳнат муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонун талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кўчайтириш тўғрисида келишиб олинди.
Ишчи гурух аъзолари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишларни янада жонлантириш бўйича ўз фикрларини билдиришиб, йиғилиш бахс мунозаралар билан якунланди.
Идоралараро ишчи гурух котиби
Х.Умаров