[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

29.03.2019. 2019 йилнинг 19 март кунги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видео селекторда Ёшлар ўртасида китобхоликни тарғиб этиш масаласидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 28 март куни Қувасой шахрида Кувасой шаҳар хокимлиги хамда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши билан ҳамкорликда шаҳар аҳолисига хизмат кўрсатувчи кутубхонанинг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари, Республика кенгашининг бўлим рахбарлари, Фарғона вилояти Нуронийлар жамияти раиси, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, Қувасой шаҳар хокими ва ўринбосарлари, шаҳардаги корхона-ташкилотлар рахбарлари, касб-хунар коллежлари хамда умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари ва таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси шаҳар, туман кенгаши раислари иштирок этдилар.

Қувасой шаҳрида ташкил этилган кутубхонага Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 450 дона
210 номдаги, Қувасой шаҳар хокимлиги хамда корхона, ташкилотлар рахбарлари томонидан 300 дона 240 номдаги ҳамда Ўзбекистон Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши рахбар-ходимлари хамда шаҳар, туман кенгашлари раислари томонидан 140 дона
80 номдаги бадий адабиётлар совға тариқасида тақдим этилди.

Кутубхонанинг очилиши тадбирида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси Ж.В.Яратов, Фарғона вилояти “Нуронийлар” жамияти раиси Т.Сотволдиев, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Н.Нуралиев ва Қувасой шаҳар хокими А.Т.Зиявитдиновлар сўзга чиқдилар.

Сўзга чиқганлар ўз сўзларида Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида китобхонлик маданиятини янада ошириш, китоб ўқиш орқали фаол фуқаролик позициясига эга билимли ва маънавиятли ёшларни баркамол этиб вояга етказиш ҳамда ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш бўйича тегишли таклиф ва мулохазаларини билдириб ўтдилар.