05.08.2013. Пойтахтимизнинг 5 та туманида Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси ҳамкорлигида бюджет ташкилотларда меҳнат муҳофазасига масъул раҳбар ходимлар учун 2 кунлик ўқув машғулотлари ўтказилди.
Хусусан, Сергели туманида ташкил этилган семинарда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди. Шунингдек, бугунги кунда мазкур йўналиш бўйича касаба уюшмаларининг устувор вазифаси этиб белгиланган профилактика масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўқув жараёнида иштирокчиларга корхона, ташкилот ва муассасаларда амал қилаётган жамоа шартномалари, тасдиқланган битимларда акс этган меҳнат муҳофазаси масалалари ижроси, ходимларга қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши борасидаги ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
ЎзКУФК Матбуот хизмати