[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

17.04.2019. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ рахбариятининг “Меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича мониторинг ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат муҳофазаси бўлими билан хамкорликда Қўқон минтақавий темир йўл узели УК тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазасининг ҳолати бўйича мониторинг ташкил этилди.

Шу мақсадда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши хамкорлигида мониторинг бўйича ишлаб чиқилган дастурга кўра меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси мутахассислари ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг минтақавий темир йўл узелларидаги касаба уюшмалари худудий қўмиталари меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисларидан иборат, мониторинг гурухлари шакллантирилди. Шунингдек “Оқибати енгил бахтсиз ҳодиса содир бўлганда Сизнинг харакатларингиз”, “Оқибати оғир ёки ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса содир бўлганда Сизнинг харакатларингиз”, “Ташкилотингизда уч босқичли маъмурий-жамоатчилик назоратини ташкиллаштириб беринг”, “Ташкилотда иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси қандай амалга оширилади” мавзуларида семинар-тренинглар ўтказилиши йўлга қўйилди.

Дастлаб тақсимланган мониторинг гурухи аъзолари томонидан ташкилотлар бош муҳандиси, меҳнат муҳофазаси муҳандиси ва касаба уюшма қўмита раислари иштирокида жойлардаги меҳнат муҳофазасининг ҳолати саволнома асосида ўрганилди. Қўқон локомотив депосида ўтказилган йиғилишда ўрганиш натижалари, хусусан йўл қўйилаётган камчиликлар, мухокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди. Йиғилиш якунида 4 та жамоа шакллантирилиб, тузилган саволлар асосида Семинар-тренинг ташкил қилинди.

Махсус комиссия аъзолари томонидан қуйидагилар ғолиб деб эълон қилинди:

– Қўқон электр таъминоти корхонаси жамоасидан меҳнат муҳофазаси муҳандиси Боймирзаев Равшан, “Ташкилотингизда уч босқичли маъмурий-жамоатчилик назоратини ташкиллаштириб беринг” мавзуси бўйича;

– Қўқон темир йўл масофаси жамоасидан касаба уюшма қўмитаси раиси Бегимов Хамдам “Ишлаб чиқаришда оқибати енгил бахтсиз ҳодиса содир бўлганда Сизнинг харакатларингиз” мавзуси бўйича;

– Қўқон вагон депоси жамоасидан меҳнат муҳофазаси муҳандиси Алихўжаев Мадиёрхон “Ташкилотда иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси қандай амалга оширилади” мавзуси бўйича;

– 164-сонли Йўл машиналар станцияси жамоасидан меҳнат муҳофазаси муҳандиси Таджиматов Лазиз “Ишлаб чиқаришда оқибати оғир ёки ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса содир бўлганда Сизнинг харакатларингиз” мавзуси бўйича.

Бундан ташқари Андижон темир йўл масофасида ибратли ишлар амалга оширилганлиги такидланиб, меҳнат муҳофазасига доир хужжатларнинг юритилиши бўйича “Энг намунали корхона”  деб топилди.

Ғолиблар Қўқон МТУ касаба уюшма худудий қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Тармоқ касаба уюшмаси РК меҳнат муҳофазаси бўлими мудири

Ж.Валихонов