24.04.2019. Халқаро меҳнат ташкилоти (International Labour Organization) халқаро ташкилотлар эътиборини дунё миқёсида кенг кўламли муаммоларга қаратиш, меҳнат мухофаза мадниятини яратилиши ва тараққиёти иш ўринларида ўлимни камайтирилиши мақсадида 28 апрель кунини меҳнат мухофазаси куни (World Day for Safety and Health at Work) деб эълон қилди. Илк бора бу кун 2003 йили нишонланди. Бугунги кунда юзлаб мамлакатларда жамоат эътиборини меҳнат муҳофазасида ечимини топмаган муаммоларга қаратиш мақсадида турли тадбирлар ташкил қилнмоқда. Улар маҳаллий хокимият, касаба уюшмалари, иш берувчилар, меҳнат муҳофазаси мутахассислари томонидан ўтказилмоқда.
2019 йил 22 апрель куни Сурхондарё вилояти, Термиз туман Соғлиқни сақлаш бирлашмасида “Ҳавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида давра суҳбати ўтказилди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Қ.Боболовнинг кириш сўзидан сўнг, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари М.Розиметов, Республика Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Д. Валихонов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Д.Шукуров ва юридик бўлим мудири З. Холов “28 апрель Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” га бағишланган тадбирларни ўтказиш концепцияси лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтириш билан бирга ҳафта давомида Сурхондарё вилоятида ўтказиладиган тадбирлар дастури билан таништирдилар. Шундан сўнг йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутассадди ходимлар томонидан тўлиқ жавоб олдилар.
Ҳудди шундай тадбирлардан бири 23 апрель куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамкорлигида Термиз минтақавий темир йўл узели УК маданият саройида ҳам бўлиб ўтди. “Ҳавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида ўтган қизиқарли бахс-мунозараларга бой йиғилишдан сўнг дастурга биноан “Меҳнат шароитлари фотокўргазмаси” ўтказилди. Унда 14 та йирик корхона ва ташкилотлар ўз фотокўргазмалари билан иштирок этишди. Кўргазмада “Жарқўрғоннефт” АЖ ҳамда Термиз МТУ УКга қарашли “Электр таъминоти” дистанциясининг намойиш этган фотокўргазмалари намунали деб топилди. Шунингдек, тадбирда вилоят ИИБ Ёнғин ҳавфсизлиги бошқармаси ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси вакиллари ўзларининг якка ҳимоя воситалари, иш қуроллари билан иштирок этиб фавқулотда вазиятлар содир бўлганда бажариладиган тезкор ҳаракатларни намойиш этдилар.