25.04.2019. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Навоийдонмаҳсулотлари” АЖда 28 апрел “Бутун жахон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида вилоят Бандлик бошқармаси, Вилоят давлат санитария эпидемиология назорати маркази, Ўзагросуғурта ДСК Навоий филиали, “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси Навоий худудий бошқармаси вакиллари ўз марузалари билан иштирок этишди.
Тадбирнинг давра сухбати тарзида ўтказилиб, амалий машғулотлар билан давом этди. Унда иштирокчилар корхонанинг ишлаб чиқариш цехларида ишчи-ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари билан яқиндан танишдилар.
Сўзни давом эттирган корхона меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги мухандиси Турсунов Нажмиддин 2018 йил давомида корхонада амалга оширилган ишлар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш борасида олиб борилиши лозим бўлган тадбирлар тўғрисида презентация намойишини ўтказди.
Шундан кейин давра суҳбати савол жавоб таклифларга бой тарзда ўтди, иштирокчилар томонидан корхона ва ташкилотларда меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича таклифлар берилди.
Тадбирда 85 нафар ижтимоий ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари, тизимга қарашли бошланғич ташкилот раислар, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси мухандислари иштирок этишди.