26.04.2019. 2019 йилнинг 25 апрель куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг мажлислар залида “Аёллар ва ёшларнинг меҳнат муҳофазаси эътибор марказида” ҳамда 28-апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига” бағишланган “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат ” мавзуларида тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши аппаратининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Н.Каримова, Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Мухтарова ҳамда тармоқ касаба уюшмалари туман, шаҳар кенгашлари бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари, тармоқ Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчилари, йирик корхоналар иш берувчилари, бош мухандислар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари ҳамда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Иштирокчилар мавзуга оид маърузалари билан чиқишлар қилди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг 2017 йил 20 ноябрдаги №8-108 сонли “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловининг 1-босқичи ғолибларини танлов комиссияси якуний хулосаларига кўра номинациялар бўйича вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 1-2-3 даражали ДИПЛОМ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири
И.Жабборов