[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.04.2019. 2019-йил 25-апрел куни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлар бирлашмаси Кенгаши катта мажлислар залида 28-апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” мавзусидаги Давра суҳбати бўлиб ўтди.Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тадбирларни ўтказиш учун масъул этиб тайинланган транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Баходир Султонов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппарати ёшлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Дусмурод Тўйчиев, транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош мутахассиси Дилдора Хошимовалар иштирок этдилар. Шунингдек, давра суҳбатида давлат назорат органларининг вакиллари, вилоят бошқармалари, йирик корхона ва ташкилотлардаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳизмати ходимлари ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.Тадбирда, вилоят бандлик бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаси, “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Фарғона ҳудудий бўлими ҳамда “Меъёр” масъулияти чекланган жамиятининг мутаҳассисларининг соҳага оид маърузалари тингланди.Тадбир якунида Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” бўйича Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.