[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.05.2019. Хоразм вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танлови Хоразм вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу танлов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил қилинган. Танловнинг мақсади:

Касб-ҳунар таълимининг таълим йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар умумдавлат таснифлагичидаги касбларни кенг тарғиб қилиш;

ишчи, мутахассислар, ўқувчиларда ўзлари танлаган касблар ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни ошириш;

ишчи, мутахассислар, ўқувчиларнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини ошириш, уларни танлаган касблари бўйича меҳнат фаолиятига тайёргарлик салоҳиятини янада кучайтириш, касбий маҳоратларини оширишга кенг имкониятлар яратиш;

қобилиятли ишчи, мутахассислар ва ўқувчиларни аниқлаш, рағбатлантириш ҳамда камолга етказиш жараёнида касб-ҳунар коллежлари, иш берувчи корхона ва ташкилотлар, ота-оналар ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Танлов ходимлар ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида икки йилда бир марта 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ишчи, мутахассислар ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ўртасида касб-ҳунар таълимининг таълим йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар умумдавлат таснифлагичидан танлаб олинган касблар бўйича уч босқичда ўтказилиши белгиланган. Бу йил танловда 15 хил касб-ҳунар эгалари ўз маҳоратини синовдан ўтказишди.

Биринчи босқичда  200 дан зиёд ёшлар иштирок этишгани ўз касбини севувчи ёшлар сафи кенглигидан далолатдир. Иккинчи босқичда улар орасида саралаб олинган 100 дан зиёд ёшлар беллашдилар. Тадбирда иккинчи босқичда муваффақиятли иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган ёшлар муносиб рағбатлантирилди.

Таъкидлаш жоизки, касаба уюшмалари томонидан иқтидорли ёшларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қартилиб келинмоқда. Жамоа келишув ва шартномаларида ёшлар манфаатларини ифодаловчи алоҳида бўлим киритилган. “Энг фаол ёш олим”, “Энг фаол ёш мутахассис” каби кўрик-танловлар ташкил қилиниб, ёшлар рағбатлантирилмоқда, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун касаба уюшма спитендиялари жорий қилинган.

Тадбирда таъкидланганидек,  давлат ва жамият бошқарувида ҳам, бизнесни тараққий эттиришда ҳам, умуман, барча соҳа ривожида салоҳиятли ёшлар муҳим ўрин тутади. Сабаби улар жамият учун “янги қон” вазифасини ўтайди. Янгидан-янги ташаббус-ғояларни илгари суриш, замонавий иш юритиш услубларини жорий қилишда ана шу қатламнинг нуқтаи назари ва саъй-ҳаракатлари алоҳида аҳамият касб этади.Шу боис бугунги кунда юртимизда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим вазифаларни белгилаб берганини алоҳида қайд этиш жоиз.

Хусусан, ёшларнинг истеъдодини намоён қилиш, танлаган касб ва ихтисосликларини чуқур ўрганишга қизиқишини кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий маҳорати ва малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга доир тадбирлар ташкил этилмоқда.

“Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танлови белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга, ёшларнинг халқаро стандартлар асосида касблар эгаллаши, етук мутахассис бўлиб етишишига хизмат қилади.

Ғолиблар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

Б.Исмаилов