[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.05.2019. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қўшма қарори билан тасдиқланган “Энг фаол ишчи касб эгаси” танловини ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарорига асосан Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхона ва ташкилотлар шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида меҳнат қилаётган ва таълим олаётган 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ходимлар ва мутахассислар ҳамда касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари ўртасида “Қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш механиги” номинацияси бўйича танлов барча худудларда ўтказилди.

Танлов бошидан худудларда жами 679 нафар номзодлар иштирок этишиб,                   13 нафари ғолиб деб топилиб, республика финал босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.

Танловнинг Республика финал босқичи жорий йилнинг 25 май куни Тошкент Давлат Аграр университетининг ўқув дала майдонида ўтказилди.

Танлов иштирокчиларининг билим савияси икки босқичда кўп вариантлик асосида амалга оширилиб, 1-босқич бўйича назарий тест саволлари билан ўтказилди.

2-босқич касбий-амалий топшириклар берилиб унда (автомобилни бошқариш, пайвандлаш иши, МТАни ишга тайёрлаш) натижалари бўйича баҳоланди. Танлов якуни бўйича қўйидагилар аниқланди:

“Энг яхши механизатор” номинациясида Навоий вилояти Навбаҳор Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи талабаси Қувондиқов Сухробжон;  

“Энг яхши Пайвандчи” номинациясида Хоразм вилояти Гурлан Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи талабаси Жумабоев Улуғбек;

“Энг яхши Автомобил ҳайдовчиси” номинациясида Бухоро вилояти Жондор тумани МТП Агросавдо сервис МЧЖ механиги Қахрамонов Шахзодбек.  

Танловда 3-ўринни Тошкент вилояти Пискент Агросаноат касб-ҳунар  коллежи ишлаб чиқариш таълим устаси Тўхтамурадов Нуриддин;

2-ўриннни Наманган вилояти Тўрақўрғон Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи талабаси Каримбердиев Исломжон;  

1-ўринни Сурхондарё вилояти Денов Ҳазарбоғ Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи талабаси Хуррамов Шахбоз эгаллади.  

Танлов якунида Республика финал босқичи ғолиблари ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.

Шу билан бирга танлов давомида иштирокчилари учун Республика кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Мамлакатимизда ҳар тамонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишда давлат ва нодавлат ташкилотларининг яқиндан хамкорлигини ташкил этиб бориш, ишчи касбларини оммалаштириш, энг яхши халқаро ишланмаларни касбий таълимга тадбиқ этиш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий махоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсати қўллаб қувватлаш Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг асосий мақсади ва фаолияти йўналишларидан бири ҳисобланади.

Танлов тавсилотлари “Ёшлар” телеканали ва “Ишонч” ва “Ишонч-Доверия” газеталарида кенг ёритилди.

Республика кенгашининг Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси

И.Ҳазратқулов