[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

10.06.2019. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ­Қудратилла Рафиков раҳбарлигида Федерация Кенгашининг Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартиби бўйича дастлаб ташкилий масала кўриб чиқилди. Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти Админис­трацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Илҳомидин Шокировни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари вазифасига сайлаш ҳақидаги таклиф ўртага ташланди.
Йиғилишда сўз олган Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Абдулла Нугманов, ЎзКУФ аппарати Ахборот-таҳлил маркази директори ­Шоқосим Шоисломов, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Респуб­лика кенгаши ­раиси ўринбосари Шуҳрат ­Нусратов, Авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Шавкат Мингалиев, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Мавжуда Халилова, Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сайфулла Аҳмедов ва бошқалар Илҳомидин Шокировдаги раҳбарлик, ташкилотчилик, ташаббус­корлик ва инсонийлик фазилатлари ҳақида тўхталиб, раис ўринбосари лавозимига унинг номзодини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.
Раёсат аъзолари томонидан Илҳомидин Шокиров Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари этиб сайланди.
Йиғилишда, шунингдек, жорий йилнинг 22-28 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Касаба уюшмалари ёшларининг «ТЕМП – 2019» Тошкент халқаро форумига тайёргарлик ишлари таҳлил қилиниб, ушбу жараёнда кўзга ташланаётган камчиликларни бартараф этиш бўйи­­ча тегишли вазифалар белгиланди.
Бундан ташқари, йиғилиш давомида Ўзбекис­тон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Васийлик кенгаши қарорига асосан «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланган касаба уюшмалари тизимининг бир гуруҳ вакилларига, хусусан, Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Қутлимурот Собиров, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Мавжуда Халилова, Нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Респуб­лика кенгаши раиси ўринбосари Ғофуржон Ҳамидовга I даражали, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг ижтимоий суғурта бўлими етакчи мутахассиси Ноиба Нуритдинова, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Рес­публика кенгашининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси Мамлакат Абдумаликовага II даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонлари тантанали тарзда топширилди.
Йиғилишда Раёсат ваколатига тегишли бош­­қа қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Раёсат йиғилишида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тўлқин Шернаев