[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

12.06.2019. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг  фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармони ҳамда “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Халилова Мавжуда Хамдамовна иштирокида “Фарғонаазот” АЖда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг мазмун-моҳияти” мавзусида ёшлар ва фаол ишчи-ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда Республика Кенгаши раиси ўринбосари С.Тўхтаев ва Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Ш. Тоиров, мутахассислар бош юрисконсульт А. Хасанбаев, ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассис Н.Музаппарова, “Фарғонаазот” АЖ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси    И.Абдувохидов ва ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси И. Умаров қатнашдилар.

Учрашув давомида касаба уюшмалари томонидан ёш ишчи-ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган фаолият,  “2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури” асосида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Республика кенгаши томонидан бажариляпган ишлар хусусида сўз юритилди.

Жорий йилнинг 19 март куни  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, 5 та муҳим ташаббус ғояси бўйича бирламчи вазифалар белгилаб берилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни эса ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни амалиётга жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилганлиги, уларга асосан ҳар бир йўналиш бўйича дастурлар лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги ва айни вақтда тармоқ томонидан 5 та муҳим ташаббус бўйича қатор ишлар амалга ошириляпганлиги таъкидланди.

Ёш мутахассисларнинг иш фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этишда корхоналарда “Устоз-шогирд” тизими йўлга қўйилганлиги, жамоа шартномалари орқали ёшларни қўллаб-қувватлаган ҳолда улар ўртасида ёт ғояларга нисбатан иммунитет уйғотиш йўлида доимий тарзда тадбирлар ўтказиш, ёш оилаларга кенг эътибор қаратиш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ишчи-ходимларнинг фарзандаларини санъат тўгаракларига жалб қилишда яқиндан кўмаклашиш, ёшларни ахборот-технологияларидан фойдаланишлари учун шароитларни янада яхшилаш ва уларга зарурий компьютер дастурларини ўргатиш ўқувларини ташкил этиш каби долзарб масалалар асосий эътиборда бўлди.

Тадбир давомида ёшларга касаба уюшмалари фаолияти, ишчи-ходимларга берилаёган имтиёзлар, бунда, айниқса ишчи-ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишда маблағлардан жамоа шартномлари асосида мақсадли фойдаланиб келинаётганлиги ҳақида сўз юритилди.

Хусусан, тармоқ тизимидаги барча корхоналар жамоа шартномалари билан тўлиқ қамраб олинишига эришилган. Тармоқ тизимида жамоа келишувлари ва шартномалари орқали  аҳоли вакилларига ижтимоий кўмаклар бериб келинмоқда.

Республика кенгаши томонидан ишчи-ходимлар ва бошланғич касаба уюшмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Энг намунали бошланғич ташкилот”, “Йилнинг энг фаол ёш кимёгари”, “Ўз касбининг моҳир эгалари”, “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови” каби кўрик-танловлар ва спорт турлари бўйича спартакиадалар, мусобақалар ўтказиб келинаётганлиги айтиб ўтилди.

Ишчи-ходимларнинг фарзандлари, кам таъминланган, кўп болали оилалар фарзандларини соғломлаштиш оила аъзоларини сифатли соғломлаштириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини олиб бориш, спортнинг оммавийлигини таъминлашга кўмаклашиш борасида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари тасарруфидаги 6 та болалар оромгоҳлари, жумладан “Кимёгар” (“Максам-Чирчиқ” АЖ), “Чимён” (“Аммофос-Максам” АЖ), “Кимёгар” (Қашқадарё вилояти “Агрокимёҳимоя” АЖ), “Офтобжон” (“Навоийазот” АЖ) ҳамда “Кимёгар” (“Фарғонаазот” АЖ), “Ёш кимёгар” (“Деҳқонобод калий заводи” МЧЖ) болаларни соғломлаштириш оромгоҳларининг ҳар йили янги мавсумга тайёрлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, тармоқ тизимидаги “Андижон биокимё заводи” АЖ тизимида “Бўстон” номли болаларни соғломлаштириш оромгоҳи янгитдан бунёд этилиб, “Ёз-2019” мавсумида фаолият бошлаганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, туризмни ривожлантириш орқали ишчи-ходимлар иштирокида юртимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этиш, Касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларни реконструкция қилиш, таъмирлаш, болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари объектларини ёзги мавсумга тайёрлаш, маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ўтказиш ва халқаро алоқаларни йўлга қўйиш орқали халқаро миқёсдаги конференциялар ўтказиш каби кўплаб мақсадли ишлар амалга ошириб келиняпганлиги бўйича маълумот берилди.

Тадбир давомида очиқ мулоқот иштирокчилари мутахассисларга меҳнат муносабатларига оид қатор саволлар билан мурожаат қилдилар ва жавоб олдилар. Таъкидландики, бу каби очиқ мулоқотлар, албатта ўз самарасини бериб, меҳнаткашларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар ўз вақтида ечим топишига хизмат қилади. 

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси