[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

01.07.2019. Президентимиз томонидан барча соҳаларда бирдек олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар бугун давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларини оддий одамларга яқинлаштирди. Натижада мутасадди ташкилотлар ва аҳоли ўртасида доимий мулоқот ўрнатилиб, уларни қийнаётган масала ва муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, бу орқали одамларнинг ҳаётдан айнан бугунги рози бўлиб яшашини таъминлаш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, халқимиз, турмуш даражаси ва сифатини ошириш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб, бу борада амалий натижаларга эришилмоқда. Хусусан, сўнгги вақтларда юртимизда одамлар кайфияти ва муҳит ўзгарди, халқимизда келажакка бўлган ишонч юксалди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бунда жамоатчилик ролини янада кучайтириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифаларнинг сифатли ва самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси мутасаддилигида ташкил этилган Республика Жамоатчилик комиссияси фаолиятининг асосини ҳам айнан мана шу мезонлар ташкил этмоқда.

Ўз таркибига Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларини қамраб олган мазкур Жамоатчилик комиссияси фаолиятининг навбатдаги манзили пойтахтимизнинг Миробод туманидаги маҳаллалар бўлди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси мутасаддилигидаги Республика Жамоатчилик комиссияси вакиллари энг аввало Миробод тумани маҳаллаларидаги оилаларга кириб, дилдан суҳбат қурдилар, уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, оилалардаги маънавий муҳит билан яқиндан танишдилар, ҳар бир маҳалла аҳли билан учрашув ва мулоқотлар ўтказилди. Очиқ мулоқотлар чоғида жойларда аниқланган камчилик ва муаммоларга аниқлик киритилди. Уларни тезкор бартараф этиш мақсадида туман аҳли билан ўтказилган учрашувлар давомида аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш бўйича зарур амалий ёрдамлар кўрсатилиб, кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Республика Жамоатчилик комиссияси кўмагида аҳолининг кўплаб ижтимоий-иқтисодий ва маиший масалалардаги эҳтиёж ҳамда муаммолари тезкорлик билан жойида ҳал этиб берилди.

Хусусан, бугунги кунгача Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси мутасаддилигидаги Республика Жамоатчилик комиссияси томонидан Миробод туманида мавжуд 39 та маҳалладаги хонадон ва оилалар, кўп қаватли уйларда яшаётган фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маиший шароитлари, маҳаллаларнинг ҳолати ўрганилди. Учрашув ва суҳбатлар давомида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бор инсонлар, боқувчисини йўқотган оилаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш билан бирга, маҳаллаларда болажонлар учун спорт ва болалар майдончаларини қуриш, коммунал хизматлар сифатини яхшилаш, ижтимоий, йўл-транспорт соҳаларида кўтарилган муаммоларнинг аксарияти жойида тезкорлик билан ҳал этилди.

Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган Республика Жамоатчилик комиссияси кўмагида Миробод туманида амалга оширилган ишлар

Аҳолининг ижтимоий ҳимояталаб қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича:

  • 10 дан ортиқ кам таъминланган оиланинг уй билан таъминланишига кўмаклашилди;
  • 20 нафарга яқин эҳтиёжманд фуқаронинг уй-жойи таъмирлаб берилди;
  • 10 нафардан ортиқ фуқаро маиший техника жиҳозлари билан таъминланди;

Маҳаллаларда ижтимоий, коммунал хизмат кўрсатиш, йўл-транспорт соҳаларида кўтарилган муаммоларни ҳал этиш бўйича:

– “Тонг юлдузи” маҳалласи, Иноқобод кўчасида эскириб кетган 400 погонометр совуқ сув қувурлари янгиланиб, диаметри 100 миллиметрли замонавий совуқ сув қувурлари ўтказилди;

– Афросиёб кўчасидан ўтган диаметри 200 миллиметрли иссиқ сув қувурлари реконструкция қилинди;

– Саракул кўчасидаги 94-уйга кирган иссиқлик қувурлари изоляцияси таъмирдан чиқарилди;

– Мовороуннаҳр, Абдулла Авлоний, Чинор, Темирйўлчилар, Файзиобод, Фаровонмаҳаллаларида жами 1130 погонометр эскириб кетган иссиқлик қувурлари олиб ташланиб, улар ўрнига янги қувурлар ўтказилди;

-3200 погонометр қувурлардаги иссиқликни сақлаб берувчи қоплама (изоляция)  қайта тикланди;

-39 та чиқинди йиғиш майдончалари жорий таъмирланди, 2 таси янгидан қурилди, Ат Термизий маҳалла фуқаролар йиғинига янги типдаги замонавий чиқинди ташлаш модули ўрнатилди;

– Чимкент кўчаси ҳудудига 3000 метр лоток ариқчалари, 3000 метр бордёр ўрнатилди, 3000 метрлик пиёдалар йўлаги барпо этилди;

Республика Жамоатчилик комиссияси томонидан туман маҳаллалари аҳли билан ўтказилган мулоқотлар чоғида аҳолидан Ойбек маҳалла фуқаролар йиғини, Саид Барака кўчасидаги кўп қаватли уйларни иссиқлик қуввати билан таъминлаб берувчи қувурлар тизими эскирганлиги боис кўплаб муаммолар келиб чиқаётгани тўғрисида мурожаатлар бўлган эди. Ўз вақтида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида мазкур кўчадаги ўз хизмат муддатини ўтаб бўлган эски иссиқлик қувурлари ўрнига диаметри 200 миллиметрли бўлган 140 погонометр янги қувурлар ўтказиш ишлари амалга оширилди. Бунинг натижасида Ойбек маҳалласи аҳолисини кўпдан бери қийнаб келаётган муаммо бартараф этилиб, куз-қиш мавсумида сифатли иссиқлик таъминоти етказиб берилиши кафолатланди.

Миробод туманидаги “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги марказий кўчалардан бири бўлган Фитрат кўчасида ҳам кўп йиллик муаммо бартараф этилди. Яъни мазкур кўчадаги 28 минг квадрат метр ҳажмдаги асосий йўлга янгидан асфальт қопламаси ётқизилди. Худди шу кўчанинг қолган қисмида 1100 метр узунликдаги қарийб 15 минг квадрат метр ҳажмдаги йўлни асфальтлаш ишлари давом эттирилмоқда. Шунингдек, тумандаги Чимкент, Бешкент, Эски отчопар кўчаларининг 32 минг квадрат метр йўл қисми ҳам асфальтланиб, мукаммал таъмирдан чиқарилди.

“Фарғона йўли” 2-тор кўчасида истиқомат қилаётган оилалар ҳам кўп йиллардан бери ўзларини қийнаётган муаммога ечим тополмай сарсон эди. Таассуфки, мазкур маҳалла фуқаролари хонадонига етказиб берилаётган электр қуввати талаб даражасидан анча паст, яъни 170-190 вольтни ташкил этган. Бунинг оқибатида аҳолининг маиший техника жиҳозларидан фойдаланишида ноқулайликлар туғилиши билан бирга, талаб даражасидаги ёруғлик етиб келмаган. Республика Жамоатчилик комиссияси кўмагида ушбу маҳаллада яшаётган инсонларни кўпдан бери қийнаётган муаммо ҳам бартараф этилди.  Хусусан, “Фарғона йўли” 2-тор кўчаси ҳудудида эскирган симёғочлар ўрнига 40 та янги замонавий темир бетон устунлар ўрнатилиб, улар замонавий энерготежамкор ЛЭД чироқлари билан таъминланди. Шунингдек, 1,5 километр масофадаги замонавий магистрал СИП кабеллари тортилди. Натижада ушбу кўчада истиқомат қилаётган аҳолига электр-қувватини етказиб бериш сифати оширилиб, 220 вольтли электр-қуввати етказиб берилиши таъминланди.

Республика жамоатчилик комиссияси томонидан туман аҳли билан ўтказилган очиқ мулоқотлар чоғида бир қатор маҳаллдарада ичимлик суви етказиб бериш тармоғида мавжуд муаммо ва носозликлар тўғрисида ҳам мурожаатлар бўлганди. Уларни тезкорлик билан бартараф этиш чораларининг кўрилиши натижасида “Истиқлолобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Тошлоқ кўчасида 62 йил давомида бирор марта янгиланмаган, ўз муддатини аллақачон ўтаб бўлган 450 метр узунликдаги ичимлик суви етказиб берувчи қувурлар янги полиэтилен қувурларга алмаштирилди. Шунингдек, “Иноқобод”, “Заминобод”, “Парвона” маҳаллалари ҳудудида ҳам аҳолига ичимлик суви етказиб бериш сифатини ошириш мақсадида катта кўламдаги ишлар бажарилиб, жами 960 метрлик ичимлик суви қувурлари янгиланди.

Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, Республика Жамоатчилик комиссияси билан бўлгн очиқ мулоқотлар давомида аҳолидан кўп қаватли уйлар ертўлси ва лифтлардаги носозликларни бартараф этиш, чиқинди ташлаш шахобчалари, газ таъминоти бўйича ҳам бир қатор мурожаатлар бўлган эди. Улар ҳам ўз вақтида бартараф этилиб, аҳоли мурожаатлари ижобий ечим топди. Хусусан, “Тонг юлдузи” маҳалла фуқаролар йиғини, Сайхун 1-тор кўчасидаги 16 та хонадонга газ етказиб берувчи қувурларда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Афросиёб маҳалласи ҳудудидаги Госпиталь кўчасида жойлашган 15-кўп қаватли уйдаги носоз лифт янгисига алмаштирилди. Ат Термизий маҳалласидаги 12 та кўп қаватли уйда яшовчи 4600 нафар аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қуёш батареясида ишловчи янги типдаги замонавий чиқинди ташлаш модули ўрнатилди. Шунингдек, “Зиё нур” маҳалла фуқаролар йиғини, Қўйлиқ 2-мвзесидаги 10-уй ертўласида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, барча қувурлар янгиланди.

Тумандаги “Чинор” маҳалласи ҳудудида жойлашган 482-мактабгача таълим муассасасида ҳам катта кўламдаги мукаммал таъмирлаш ишлари бошлаб юборилгани маҳалла аҳлини жуда қувонтирди. 70 йилларда барпо этилган мазкур маскан шу вақтгача мукаммал таъмирдан чиқарилмаган эди. Ҳозирда 300 ўринли мазкур муассасада болажонларнинг ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб етишишлари учун барча шарт-шароитларни яратиш  ишлари қизғин бормоқда.

Республика Жамоатчилик комиссиясининг Миробод туманидаги маҳаллалар аҳолиси билан ўтказган учрашув ва суҳбатлари давомида аҳоли вакиллари бугунги ўзгаришлар ва доруломон кунларни неча йиллаб кутганларини тўлқинланиб гапирарканлар, авваллари фуқаролар муаммоларни ҳал этиш учун эшикма-эшик сарсон бўлганларини, бугун эса Президентимиз ташаббуслари билан оддий одамларга кўрсатилаётган эътибор ва амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида раҳбарларнинг ўзлари оддий одамлар олдига келиб, муаммоларни аниқлаётганлари ва уларни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилаётганидан миннатдор эканликларини билдирдилар.

Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан оддий одамларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган инсонларга кўрсатилаётган эътибор натижасида имтиёз ва қулайликлардан баҳраманд бўлаётган, яшаш шароитлари яхшиланиб, турмуш фаровонлиги ортаётган, ўз уй-жойига эга бўлаётган инсонлар ҳам Республика Жамаотчилик комиссияси билан бўлган учрашувларда бугун Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган сиёсат ва ислоҳотлар натижасида оддий одамларнинг ҳаётдан розиликлари ортиб бораётгани учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Ана шундай инсонлардан бири Миробод тумани, “Зиё нур” маҳалласида рўйхатда турувчи Зилола Худойбердиевадир. Турмушнинг қаттиқ зарбаси туфайли қийин аҳволга тушиб қолган Зилола Худойбердиева аввал турмуш ўртоғини, сўнгра катта фарзандини йўқотади. Бир ўзи 2 нафар вояга етмаган қизини тарбиялаётган аёл тақдир тақазоси билан уй-жойидан ҳам айрилади. Президентимизнинг адолатли сиёсатлари ва оддий одамларни кучли ижтимоий ҳимоялашга қаратаётган эътиборлари натижасида жорий йилда Зилола Худойбердиева ва фарзандларига Сергели туманида барпо этилган уйлардаги хонадонлардан бири бепул берилди.

Миробод туманидаги “Саракул” маҳалласида яшовчи Раҳматжон Якубов ҳам Республика Жамоатчилик комиссияси билан бўлган учрашувда 2-гуруҳ ногиронлиги борлиги, коксаартроз касаллиги авж олиши оқибатида эркин юра олмаётгани, соғлиғини тиклаши ва эндопротез воситаси учун қўли калтлик қилиб, маблағ топа олмаётгани, айни кунда оиланинг иқтисодий аҳволи ночор ва кам таъминланган эканлигини билдириб, ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Республика Жамоатчилик комиссияси ушбу оиланинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини инобатга олган ҳолда тез фурсатда амалий ёрдам кўрсатилишига кўмаклашди. Раҳматжон Якубовга соғлиғини тиклаши учун бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилиши белгиланиб, эндопротез воситаси учун 15 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Алоҳида таъкидлаш зарурки Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган мазкур Жамоатчилик комиссияси кўпдан бери саломатлигини тиклашга муҳтож бўлган инсонларни мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказиш ва саломатлигини мустаҳкамлаши учун моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, уларга амалий ёрдам кўрсатилиб, маҳаллалардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ногиронлиги бўлган ҳамда оғир касалликка чалиниши оқибатида тиббий ёрдамга муҳтож инсонларга моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда, уларнинг кўплаб муаммолари зудлик билан бартараф этилишига кўмаклашилмоқда. Ана шундай инсонлардан бири Банокатий МФЙда яшовчи Хатима Шомуродовадир. 86 ёшга кирган ушбу онахоннинг оиласи ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ҳисобланади. Ёлғиз ўғли ногиронлиги боис даволанишга муҳтож. Моддий етишмовчилик оқибатида оилада юзага келган муаммолар ҳам талайгина. Республика Жамоатчилик комиссияси мазкур оилани ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга оширди. Хусусан, онахоннинг ўғлига жарроҳлик амалиётини ўтказиши ва саломатлигини тиклаши учун 25 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.  

Дарҳақиқат, бугун Давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳар бир соҳа ва жабҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ҳудуд ва маҳаллалар обод бўлиб, халқимиз эҳтиёжлари қондирилмоқда. Республика Жамоатчилик комиссияси томонидан Миробод туманидаги маҳаллалар аҳолиси билан ўтказилган учрашувларда жойларда аниқланган камчилик ва муаммоларни шаҳар ва туман ҳокимлиги, мутасадди идора, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари билан тезкорликда бартараф этиш чора-тадбирларининг кўрилиши натижасида бугун туман аҳолисининг кўплаб соҳалардаги муаммолари жойида ҳал этилишига эришилди.

Миробод маҳаллалари аҳолиси билан ўтказилган кенгайтирилган учрашувда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Республика Жамоатчилик комиссияси раҳбари Қудратилла Рафиков Президентимиз ташаббуслари билан юртимиз ободлиги ва аҳоли турмуш фаровонлигини, халқимиз бугунги  кунидан рози бўлиб яшашини таъминлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг натижалари, галдаги долзарб вазифалар хусусида алоҳида тўхталди. Олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида давлат ва жамоат ташкилотларининг халққа яқинлашганини, эҳтиёжманд оилаларга катта кўламда моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилаётгани, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, одамларни рози қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишидан бирига айланганини таъкидлади.

Шундан сўнг Республика Жамоатчилик комиссияси томонидан фуқароларни ўйлантираётган масалалар бирма бир эшитилди. Учрашув давомида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ва коммунал соҳалардаги эҳтиёж ҳамда таклифлари таҳлил этилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди. Республика Жамоатчилик комиссияси таркибидаги ишчи гуруҳлари ўрганган маҳаллалардаги қатор муаммоларни ҳал этиш бўйича мутасадди идоралар иштирокида аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилишда иштирок этган маҳаллалар аҳолиси бу каби очиқ мулоқотлар ҳамда ўз маҳаллаларига тегишли масалаларнинг манзилли ечим топаётганидан кўнгиллари тўлгани, буларнинг барчаси Президентимизнинг халқни рози қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари натижаси эканлигини алоҳида таъкидладилар. Учрашув давомида аҳоли вакиллари муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида халқимиз турмуш даражаси ортиб бораётгани, одамларнинг эртага эмас, айнан бугун яхши яшаши йўлида улкан саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётгани, энг муҳими, Президентимиз томонидан олиб борилаётган катта кўламдаги ислоҳотлар натижасида одамларнинг онгу шуури ўзгариб, халқимиз лоқайдлик ва ўзибўларчилик каби кайфиятни қаттиқ қоралаётгани қайд этилди. Аҳоли вакиллари бу борада амалга оширилаётган катта кўламдаги ишларга ҳар бир инсон ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши зарурлиги, энг аввало оилада фарзандлар тарбиясига, озодалик ва саришталикка риоя қилиш, лоқайдлик кайфиятига йўл қўймаслик зарур эканлигини алоҳида таъкидладилар. Улар Президентимиз томонидан оддий одамларга кўрсатилаётган катта эътибор натижасида аҳолининг турмуш фаровонлиги ортиб бораётганидан беҳад ҳурсанд эканликларини билдирдилар. Президентимизнинг халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш йўлида туну кун меҳнат қилаётганларини кўриб ҳар бир инсонда юрт тинчлиги, осойишталиги, ривожига бор куч-ғайратини сафарбар қилиш, бу ишларга муносиб ҳисса қўшиш иштиёқи ортиб бораётганини, Ватан равнақи йўлидаги эзгу мақсад учун бирлашиш бош вазифага айланганини таъкидладилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати