[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.07.2019. Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташаббуси билан ҳудуддаги муассаса ва ташкилотларда меҳнат қилувчи ходимлардан бир гуруҳи Хоразм вилоятига саёҳатга олиб борилди.

Хивадаги Ичан қалъа, Урганч­даги Авесто боғи, Жалолиддин Мангуберди мажмуаси саёҳатчиларда катта таассурот қолдирди.
– Ўтмишга бориб қолгандай ҳис қилдим ўзимни, – дейди Бўка туманидаги 29-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Г.Юсупова. – Қадимий обидалар, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилар эканман, беихтиёр қалбимда бой тарихимиз, буюк аждодларимиз қолдирган бетакрор меросдан фахр-ифтихор туйғулари жўш урди. Қолаверса, Урганч шаҳридаги «Хоразм Палас» меҳмонхонасидаги шарт-шароитлардан мамнун бўлдик. Бундай эътибор учун давлатимизга ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига миннатдорлик билдирамиз.

Шаҳноза Аҳмедова
Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси