[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

30.07.2019. Жорий йилнинг 18 июн ойида Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро 1960 й.т. Мирғаниев Иброхим “Учқўрғондонмаҳсулотлари” АЖда, меҳнат жароҳати туфайли 2018 йил август ойида буён белгиланган товон пулларини ололмасдан келаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашига шикоят қилган.

Фуқарор И.Мирғаниевнинг шикояти Республика кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам 2018 йил март ойида иш жараёнида чилангарлик ишларини бажараётган вақтида меҳнат жароҳати олганлиги аниқланди.

Натижада, фуқаро И.Мирғаниевга 2018 йилнинг август ойида Учқўрғон тумани Тиббий меҳнат экспертиза комиссияси томонидан 2-гурух ногиронлиги ва меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси 60 % қилиб белгиланганлиги ва иш берувчи томонидан бир йўла бериладиган товон пуллари ва ойма-ой зарар тўловлари ҳисоблаб берилмаётганлиги  маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги                 60-сонли қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари талабларига мувофиқ, Республика кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан иш берувчига киритилган тақдимнома орқали фуқаро И.Мирғаниевга бир йўла 14 млн. 500 минг сўм товон пуллари ва 434,0 минг сўм ойма-ой зарар тўловлари ундирилишига эришилди.

Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири 

Хуршид Умаров