[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.08.2019. 2019 йилнинг 30 июль куни Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати бўлими томонидан Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси, Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиси билан биргаликда “Жиззах шаҳар тиббиёт билашмаси” биносида бош врачлар, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати юклатилган ходимлар, касаба уюшма қўмитаси раислари иштирокида “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид ҳуқуқий билимларни ошириш ва бу борада иш берувчилар, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати юклатилган ходимлар, касаба уюшма қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг вазифалари, вакиллар фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.

Ўқув семинарда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси М.Ёқубов ўз маърузаси билан чиқиш қилди.

У ўз сўзида “Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги №410 сонли Қонун (Янги тахрири). Ундаги ўзгартириш ва қўшимчалар, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб ускуналарни жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш, меҳнат муҳофазаси хавфсизлик техникаси қоидаларига ходимлар томонидан  риоя этишликни, тиббиёт асбоб-ускуналарнинг хавфсиз ишлашларини  назоратини кучайтириши кераклигини такидлаб ўтди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати бўлими мудири И.Жабборов сўзга чиқиб, семинар иштирокчиларига меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида иш берувчиларнинг, бошланғич касаба уюшма қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакилларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари, маъмурий жамоатчилик назоратини олиб боришда (уч босқичли) назоратни ўтказиш тартиблари ҳақида тушунтиришлар берди ва бу борада жойларда раҳбар ва масъул ходимларнинг ҳуқуқий билимларни ошириш кераклигини айтиб, жамоатчилик назоратини олиб бориш юзасидан тайёрланган видиороликни намойиш этди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг муассасаларда маъмурий-жамоатчилик назоаратидаги иштироки меҳнат муҳофазаси соҳасида мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқланиб, бартараф этиш чораларини кўрлишига имкон яратади деди.

Семинар ўқуви бўйича фикир ва мулоҳазалар  билдирилди ва семинар иштирокчилари томонидан берилган барча саволларга маърузачилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.

И.Жабборов

Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати бўлими мудири