[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.08.2019. С.Якубов 2009 йилдан бошлаб Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги “Термиздавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонасида ҳайдовчи бўлиб ишлаган ва 2010 йил 05 майдан бошлаб ёқилғи мойлаш материаллари етказиб бериш, ташиш ва участкаларга тарқатиш бўйича экспедигори вазифасига ишга ўтказилган ва ҳозирги вақтга қадар ушбу лавозимда ишлаб келмоқда, иш берувчи томонидан у билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаган.

Ҳамда, мазкур корхонанинг яна бир ходими Р.Абитов 2017 йил 1 мартдан бошлаб ҳайдовчи вазифасига ишга қабул қилинган бўлиб ҳозирги вақтда иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бекор қилинмаган.

Аниқланган ҳолатларга кўра, иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги объектив низолар юзасидан, иш берувчи Р.Абитов ва С.Якубовларга иш шароитларини яратиб бермасдан, ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришдан маҳрум қилган, ҳамда жорий йилнинг апрел ойи учун оилик иш ҳақларини ноконуний равишда тўламаган.

Ўрганишда иш берувчи МКнинг 177-моддаси талабларини қўпол равишда бузиб, Р.Абитов ва С Якубовларга меҳнатини ташкил қилиб бермасдан, ўзларининг асосий вазифаларини бажаришдан маҳрум қилиб келиб, шахсий адоват туфайли уларга жорий йилнинг апрел оии учун оилик иш ҳақларини қасддан тўламай келганлиги аниқланди.

Иш берувчи С.Якубов ва Р.Абитовларга иш шароитларини яратиб бермасдан МК нинг 177-моддаси ҳамда унинг натижасида ойлик иш ҳақларини ўз вақтида тўламасдан Узбекистон Республикаси МК нинг 154-161-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақини ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар туғрисида -ги 88- сонли қарори талабларини қўпол равишда бузганлиги сабабли, Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан иш берувчига тақдимнома киритилди, иш берувчи томонидан тақдимнома қаноатлантирилиб С.Якубов ва Р.Абитовларни 2019 йил апрел ойи ойлик иш ҳақлари 1.569.356 сўм сўмдан жами 3.138.712. сумни тўлаб берди.

Г.Бабаниязова

Бош юрисконсульт