[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

05.08.2019. «Ўзавтосаноат» АЖда Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан «Энг намунали бош­ланғич ташкилот» кўрик-танловининг шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу танлов бошланғич касаба уюшма ташкилотларидаги илғор иш тажрибаларни аниқлаш ҳамда уларни оммалаштиришга қаратилган. Танлов ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоя, меҳнат муҳофазаси, ташкилий ва маданий-маърифий ишларни яхшилаш, шунинг­дек, касаба уюшма ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиб келмоқда.
— Корхонамизда 1300 нафардан ортиқ ходим меҳнат қилади, — дейди танлов ғолибларидан бири, «Тошкент иссиқлик маркази» акциядорлик жамияти бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси Фазлиддин Фахриддинов. — Биз ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларга муносиб меҳнат муҳофазасини таъминлаш борасидаги ишларни пухта йўлга қўйганмиз. Камтарона меҳнат ва фаолиятимиз эътиборга олиниб, ўзимизга тааллуқли йўналиш бўйича танлов ғолиби бўлганимиздан беҳад хурсандман. Албатта, рағбат кучимизга куч қўшади.
Тадбир сўнгида танлов ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.