[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

20.09.2019. “Теримчиларга ётоқхона қилиб берилмаган маданият маркази кўмирхонасига ҳам одам жойлаштирилган” деган хабар касаба уюшмалари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида, Улуғнор тумани маданият ва аҳоли дам олиш марказига борилганда, марказнинг томоша залига ҳашарчиларнинг 80 нафари жойлаштирилганлиги аниқланди. Маълумотда кўрсатилган кўмирхонада эса ҳеч қандай хашарчилар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Касаба уюшмасининг аралашуви натижасида, шу куннинг ўзидаёқ марказнинг томоша залида ётган теримчиларнинг 80 нафар теримчи Мингчинор худудидаги ётоқларнинг бирига кўчирилди ҳамда марказнинг томоша зали тартибга келтирилди.