02.10.2019. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Мажбурий меҳнат хавф-хатарларининг олдини олиш” қўлланмаси асосида Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ижтимоий шериклар ва ННТлар ҳамкорлигида туркум давра суҳбатлари ўтказилди.
Мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига ишчи-ходимларни мажбурий жалб этмаслик бўйича иш берувчилар ва касаба уюшма етакчиларининг билим ҳамда кўникмаларини оширишга қаратилагн мазкур давра суҳбатларида корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари, бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари иштирок этдилар.
Уларга “Мажбурий меҳнат хавф-хатарларининг олдини олиш” қўлланмасининг мазмун-моҳияти, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарори асосида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида”, “Мажбурий меҳнатга йўл қўйилган ҳолларда қонунчиликда белгиланган чоралар”, “Меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришлар ва Халқаро меҳнат стандартлари” тўғрисида ҳамда “Мажбурий меҳнатни бартараф этиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан олиб бориладиган ишлар” хусусида батафсил тушунтиришлар берилди.