[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

30.10.2019. Касаба уюшмалари фаолиятида ходимларнинг меҳнат муҳофазасини таъминлаш масаласи муҳим ўрин тутади. Жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.

Маълумки, меҳнат муҳофазасини таъминлаш ўта фаоллик, эътибор ва жиддий масъулиятни талаб этади. Бунда аъзоларга Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялар моҳиятини тушунтириш, ҳар бир туманда тармоқлар кесимида ишлаб чиқаришда тан жароҳати олган ходимлар ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, ходимларга етказилган зарар иш берувчи томонидан ўз вақтида ва тўла ҳажмда тўланиши юзасидан келиб чиққан меҳнат низолари бўйича суд жараёнларида, ишлаб чиқариш воситаларини синаш ва фойдаланишга қабул килиш давлат комиссия ишларида, ишлаб чиқаришдаги касб касалликларини текшириш комиссияларида, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш комиссияларида, тиббий-меҳнат эксперт комиссияси мажлисларида иштирок этиш каби амалий ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Жорий йилнинг биринчи ярмида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари 939 та бошланғич касаба уюшма ташкилотининг фаолияти ўрганиб чиқилди ва аниқланган камчиликлар юзасидан иш берувчиларга 667 та тақдимномалар киритилди. Жараёнда мингдан ортиқ камчиликлар аниқланди ҳамда иш берувчиларга тақдимномалар киритилиб, ушбу камчиликларни бартараф этилишига эришилди.

Бундан ташқари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари ишлаб чиқаришда жароҳат олган ходимлар ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳуқуқий маслаҳат бериш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш, касб касалликларини текшириш, Ишлаб чиқариш объектларини ва ишлаб чиқариш воситаларини синаш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш, шунингдек, иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияларида иштирок этиб, касаба уюшмаси аъзолари манфаатларини ҳимоя этишда фаоллик кўрсатмоқда.

Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш бўйича ўқув-семинарлар, тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Қолаверса, Федерация порталининг “Касаба уюшмаси ёрдам берди” рукнида Тошкент шаҳар, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари мутахассислари “ИСТЕЛЬ” МЧЖ, Муборак “Нефтгазтаъмир” АЖ, “Жиззахагрокимё” АЖ, Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрининг иш берувчилар томонидан ходимларга етказилган зарарни ундириш бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Интернет тармоғида “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” мавзусига бағишланган махсус хештег яратилиб, онлайн тарзида доимий янгиланиб, ижтимоий тармоқларда ҳам ахборот бериб борилди.

Ўтган давр мобайнида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнат муҳофазаси масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида кўрик-танлов ўтказилди.

“Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг 231 нафар ғолиби “Меҳнат муҳофазасини энг яхши йўлга қўйган ташкилот”, “Меҳнат муҳофазасига эътиборли энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” ҳамда “Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши ёш мутахассис” тўртта номинация бўйича 100 миллионга яқин маблағ йўналтирилган рағбатлантирувчи қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, касаба уюшмалари тизимида ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш, уларнинг зарур имкониятлар билан таъминланишига кўмаклашиш ҳамда иш берувчиларнинг муносиб меҳнат шароитларини яратишига эътибор қаратиш иш самарадорлиги ва меҳнат унумдорлигининг асосий омилидир. 

Нурулла Дадажонов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси