03.12.2019. Шарқий Европа ва Марказий Осиё касаба уюшма фаоллари учун Молдова Касаба уюшмалари миллий конфедерацияси (CNSM) кўмагида, Касаба уюшмалари халқаро конфедерацияси (ITUC) ва Меҳнат иститути билан ҳамкорликда 27-28 ноябр кунлари Кишинёвда субрегионал йиғилишда, минтақадаги мавжуд қийинчиликларни, меҳнат муҳофазаси ва хафсизлиги борасидаги касаба уюшма устиворликларини кўриб чиқилди.
Арманистон, Озарбайжон, Беларусия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Россия, Украина ва Молдованинг меҳнат муҳофазаси мутахассислари иштирок этган Субрегионал йиғилишда, мавжуд мутахассисларнинг ишчилар хавфсизлиги ва соғлиғи билан боғлиқ хавф ва хатарлар тўғрисида хабардорлигини ошириш ва ишда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш маданиятини тарғиб қилиш зарурияти, маълумот ва билим алмашиш бўйича мунозаралар учун асос бўлиб хизмат қилиши лозимлаги таъкидланди.
Йиғилишда иштирокчилар Европа Иттифоқи Касаба уюшмалари институти (ETUI) эксперти Виктор Кемп ва Халқаро эксперт Монсеррат Мир, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, Европа иттифоқининг меҳнат муҳофаза қилиш стратегиялари ва қонунчилиги, давом этаётган ММҚ тадқиқотлари, зарарли моддаларининг иш ва бошқа компанияларга таъсир қилиш хавфи, иқлим мақсадларини адолатли амалга оширишга ўтиш маркази ва ушбу ташкилот касаба уюшмаларини қўллаб-қуватлаш, Халқаро меҳнат ташкилоти (XMT) барқарор ривожланиш мақсадларига эришиши учун Давлат иқлим ўзгариши, ММҚ соҳасидаги мутахассислар тармоғининг 2020 йил учун иш ражасини туздилар.
Халқаро касаба уюшмалари конфедерациясининг Барча-Европа Минтақавий Кенгаши маслаҳатчиси Ольга Николае – ММҚ бўйича статистика минтақа мамлакатларида вазият ёмонлашаётганидан далолат беришини ва “Минтақавий учрашувда тажриба алмашиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш йўллари ҳамда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш даражасини ошириш кераклиги. Иккинчидан, ММҚ соҳасида ижтимоий шериклар ортасидаги ҳамкорликни янада яхшилаш лозимлиги ва ушбу соҳада узоқ муддатли миллий стратегияларни ишлаб чиқариш жуда муҳимлигини таъкидлади.
Молдова Касаба уюшмалари Конфедерациясининг (CNSM) раиси Олег Будза, Молдова Республикасида меҳнатни инспекциялашнинг яхлит тизимини ишлаб чиқиш, улар ва халқаро стандартлар ўртасидаги зиддиятларни бартараф этиш, миллий қонунчиликни Европа Иттифоқининг дириктиваси билан уйғунлаштириш мақсадида миллий қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисида позициясини яна бир бор таъкидлади.
Шундан сўнг хар бир давлат вакиллари ўз давлатидаги амалга оширилган ишлар ва миллий қонунчилик бўйича маълумотлар берди.