[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

16.12.2019. Озиқ-овқат саноатининг энг муҳим йўналишларида бири бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасига сўнгги йилларда катта эътибор қаратилмоқда. Мана уч йилдирки юртбошимиз ташаббуси билан хар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси “Қишлоқ хўжалик ходимлари куни” сифатида кенг нишонланиб келмоқда.  Шу муносабат билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш мухандислари институтида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси томонидан катта байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда “Ўзпахтасаноат” Акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзёғмойсаноати” уюшмаси, Республика экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва бошқа тегишли ташкилот вакиллари, институт ходимлари ва талабалари иштирок этди.

Соҳа вазирликлари, корхона, ташкилотлар ва муассасаларда кўп йиллар давомида фаол меҳнат қилаётган ходимлар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Байрам тадбирининг бадиий қисми тадбир иштирокчиларига қувонч бағишлади.

Муқаддас Раззоқова