[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

24.01.2020. Гулчеҳра Яхшибоева 1976 йил декабрь ойи­дан 2016 йил 14 январга қадар Бахмал тумани тиббиёт бирлашмасида ҳамшира вазифасида ишлаб келган. 1982-2015 йиллар давомида меҳнат таътилига чиқмаган.

Қонунчиликка кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши шарт. Бироқ Жиззах вилояти Бахмал тумани тиббиёт бирлашмаси маъмурияти бу тўловни амалга оширмаган.
Шундан сўнг Гулчеҳра Яхшибоева Жиззах вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасига мурожаат қилди. Бахмал тумани тиббиёт бирлашмасидан Гулчеҳра Яхшибоева фойдасига 34 миллион 110 минг 848 сўм компенсация ундириб берилди.
Яна бир мурожаатчи Алижон Соатов манфаатини кўзлаб масъулияти чекланган жамият шаклидаги «IN STYLE» ХКга нисбатан ишга тиклаш тўғрисида тақдимнома киритилди. Бироқ иш берувчи уни бажармади. Шундан сўнг ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиш, ишга тиклаш, мажбурликдан бекор юрган кунларига иш ҳақи ҳамда маънавий зарар ундириш тўғрисидаги фуқаролик ишлари бўйича суд­­га даъво аризаси киритилди.
Суд қарори билан ­масъулияти чекланган жамият шаклидаги «IN STYLE» корхонасидан Алижон Соатов фойдасига 4 миллион 541 минг 81 сўм иш ҳақи ҳамда 800 минг сўм маънавий зарар ундирилди.
Шу тариқа беписандлик қилган иш берувчилар ортиғи билан тўлашга мажбур бўлдилар.

Суҳроб Нуриллаев
Жиззах вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири