07.02.2020. Жорий йилнинг 6 феврал куни Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунини амалиётга тадбиқ этиш бўйича тарғибот тадбири Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали катта мажлислар залида бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудираси Каримова Нодира Баходиржановна, юридика бўлими бош юрисконсульти Бабаниязова Гузалья Тургунбаевна, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатаси бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Касб-ҳунар таълими бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси “Маҳалла” фонди, “Нуроний” жамғармаси Кенгаши, Мудофаа бўлими, Туризм департаменти, Ватанпарвар ташкилоти Кенгашларининг вакиллари ҳамда барча тармоқ касаба уюшмаларида фаол ишлаётган бошланғич касаба уюшмалари раислари иштирокида ташкил этилди.
Ҳаммаларингизни ҳабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни 2019 йил 6 декабрда қабул қилиниб, 3 ойдан сўнг кучга кириши белгиланган.
Семинарда мазкур Қонун ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга, фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини таъминлашга, шунингдек касаба уюшмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилганлиги ва касаба уюшмаларининг сўнгги уч йилда янги ислоҳотлар олиб борилаётгани, бир қанча ютуқларга эришилганлиги ҳақида айтилди.
Касаба уюшмаларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Кудратилла Мирсагатович Рафиков раҳбарлигида улкан ислоҳотлар олиб борилиб, замонавий болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, сиҳатгоҳлар, санаторийлар барпо этилаётгани, эскилари эса таъмирланаётгани, бунга мисол тариқасида Қорақалпоғистон Республикасида Мўйноқ туманида янгидан “Оқ кема” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳи қуриб битказилиш арафасида ва ушбу оромгоҳ ёнидан янги соғломлаштириш санаторий барпо қилиш режалаштирилганлиги ҳақида ҳам айтиб ўтилди.
Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши аппаратининг Ташкилий ишлар бўлими