[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

14.02.2020. Ўзбекистон ва Беларусь халқларини яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва ишонч бирлаштириб туради. Охирги йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг илиқлашиши халқларимиз томонидан қувонч билан кутиб олинди. Бу эса кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга туртки бермоқда.

Ана шундай самарали ҳамкорликнинг бугун касаба уюшмалари тизимида ҳам йўлга қўйилгани қувонарлидир. Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари кўплаб чет эл касаба уюшма марказлари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб, нуфузли халқаро анжуманларда иштирок этиб келмоқда.

Куни кеча Беларусь Республикасининг пойтахти Минск шаҳрида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Беларусь давлат ва бошқа муассасалар ходимлари касаба уюшмаси Республика Қўмитаси ўртасида англашув ва ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Томонлар ўзаро тенглик ва ҳурмат принциплари асосида касаба уюшмалари аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ҳамда манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашни келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналиши сифатида қайд этдилар. Меморандум доирасида ўзаро тажриба алмашув мақсадида ҳар иккала томон делегацияларининг мунтазам ташрифларини уюштириб бориш, ҳамкорликда долзарб мавзулардаги конференция, форум, семинар, давра суҳбатлари каби тадбирларни ўтказиш, икки мамлакат касаба уюшмалари аъзоларининг Ўзбекистон ва Беларусияга туристик саёҳатларини ташкил этиш борасида ҳам ўзаро келишиб олинди.

Таъкидлаш жоизки, бугун Ўзбекистон ва Беларусь касаба уюшмалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун барча зарур имкониятлар ва катта салоҳият мавжуд. Бундай имконият ўз навбатида икки мамлакат касаба уюшма аъзолари манфаатига хизмат қилади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати