02.03.2020. Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги «Биринчи резинатехника заводи» масъулияти чекланган жамияти касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда корхона бош директори Ғуломжон Ибрагимов ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Жасурбек Абдалиев ижтимоий шериклик асосида ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди. Жамоа шартномасида ходимлар даромадини ошириш, уларга қўшимча меҳнат таътиллари бериш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат муҳофазаси, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, саломатликларини мустаҳкамлаш масалалари ўрин олгани алоҳида эътироф этилди.
Йиғилишда касаба уюшма қўмитаси раиси Жасурбек Абдалиевнинг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли, деб баҳоланиб, кўпчилик овоз билан беш йилга қайта сайланди.
Шаҳина Жўраева
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши
етакчи мутахассиси