07.04.2020. «Жиззах худудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятида 1480 нафар ходимлар меҳнат қилишади. Халқимиз бошидан кечираётган бугунги синовли кунларда меҳнаткашларимиз бирдам бўлишиб халқ хўжалигини тизимли ишлаши йўлида, уйларида қолаётган ватандошлармизга қулай шароитлар яратиш мақсадида, куну-тун узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаб келишмоқда.
Президентининг халқимизга қилган мурожаати жамоамиз томонидан юқори кўтаринкилик билан қабул қилинди. Шундан келиб чиқиб, корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда аниқ чоралар қабул қилинди. Карантин даврида корхонамизда меҳнат қилаётган ёши катта ходимларимиз ва аёлларимиздан 300 нафарига 30 кунлик хақ тўланадиган меҳнат таътиллари берилди. Аксарият ходимларимиз билан масофадан туриб ишлаш ташкил этилиб, улар уйларида қолишади, зарурат бўлгандагина ишга жалб этилишлари мумкин.
Иш берувчи томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида 100 миллион сўм мақсадли маблағ ажратилди. Бугунги кунда барча ходимларимиз тиббий ниқоблар, 100 граммлик зарарсизлантирувчи воситалар, суюқ совунлар ва қоғоз қўл артгичлар билан таъминланган. Ходимлар тана ҳароратини текшириш ускунаси (тепловизор) билан текширилиб, хоналар ҳар куни дизенфекция қилинмоқда.
2020 йилнинг 4 апрел куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг барча ватандошлар, меҳнаткашлар, фахрийлар, аёллар ва ёшларга қилган мурожаати бу борада олиб бораётган ишларимизга яна катта туртки бўлди. Ушбу мурожаат барча бўлинмаларимизга замонавий тизим орқали юборилиб, жойларда цех касаба уюшмаси етакчилари томонидан меҳнаткашлар эътиборига етказилмоқда.
Мурожаатда келтирилган:
- бу вирус ҳеч кимни – на бойни, на камбағални, ҳеч бир мамлакатни аяб ўтирмайди. Оиламиз ва дўстларимизни асраб қолиш учун уйда қолишлигимиз кераклигини тушунмаслик ва бу талабларни эътиборсиз қолдириш ХИЁНАТдир;
- коронавирус пандемиясини енгиш йўлида барчамиз Президентимиз атрофида жипслашайлик;
- “Ҳеч бир одам, ҳеч бир оила давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва ғамхўрлигисиз қолмайди” каби таъсирчан жумлалар ҳар бир инсон, ҳар бир меҳнаткашнинг қалбини тўлқинлантириб халқига, ватанига, Президентига бўлган ишончини янада ошишига олиб келиши шубхасиздир.
Кўп сонли жамоамиз аъзолари билан биргаликда ушбу мурожаатномани тўла қўўлаб-қувватлаб, карантин талабларига оғишмай риоя этган ҳолда коронавирус балосини енгиб ўтишга бор саъй-харакатларимизни ишга соламиз.
И.Ўринов
Жиззах электр тармоклари корхонаси касаба уюшма кумитаси раиси