[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

12.04.2020. Бугунги кунда коронавирус инфекциясининг мамлакатимизга оммавий кириб келиши ва кенг миқиёсда тарқалишини олдини олиш мақсадида давлат раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинаётганли, аҳолининг саломатлигини таъминлаш мақсадида қатъий чоралар кўрилаётганлигини эътироф этмасликнинг имкони йўқ.

Хусусан, ўтган ойлар давомида Президентимиз томонидан имзоланган қарор ва фармонларнинг, қисқа вақт давомида ҳалққа 3 маротаба қилинган мурожаатларнинг таг замирида фуқароларимизнинг соғлигини химоя қилиш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам бўлган десак адашмаган бўламиз. Мазкур мурожаатномаларда миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади”, дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси барча ватандошлар, меҳнаткашлар, фахрийлар, аёллар ва ёшларга мурожаат билан чиқди.  Ушбу мурожаатдаги ишлаб чиқариш корхоналари, фирма ва компаниялар ишчилари, ижтимоий соҳа вакиллари ўз фаолиятини иқтисодиётимиз барқарорлиги – Ўзбекистонимиз фаровонлигининг асосини таъминлаш учун бир неча баробар ошириши кераклиги таъкидланганлигида ҳам катта маъно бор.

Хақиқатда бугунги синовли кунларда мамлакатда коронавирус пандемияси сабабли карантин ҳолати жорий этилган бўлсада, иқтсодиёт тармоқларида, хусусан, қўшма корхоналар, завод ва фабрикалар, фермер хўжаликлари хеч қандай ваҳимага берилмасдан фаолиятини бир маромда давом эттириб келаётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Биргина, Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Корея Республикалари ҳамкорлигида ташкил этилган “SOUTH SHINGDONG GROUP” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида
150 минг долларлик 40 тонна ип-калава маҳсулотлари тайёрланиб, Туркия, Россия ва бошқа Осиё ҳамда Европа мамлакатларига экспорт қилинганлиги, айни дамда эса яна 10 тонна маҳсулот Англияга экспорт қилиш учун тайёр холга келтириганлигининг ўзи ҳам бу борада ишларнинг жадал олиб борилаётганлигидан далолат. Таъкидлаш керакки, бугунги кунда корхонада 135 нафар ишчи ходимлар 2 сменада фаолият юритиб, уларнинг ойлик маошлари ўз вақтида берилиб келинмоқда. Бундан ташқари, иш берувчи томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида барча ходимларимиз тиббий ниқоблар, зарарсизлантирувчи воситалар, суюқ совунлар ва қоғоз қўл артгичлар билан таъминланган. Хоналар ҳар куни дизенфекция қилинмоқда.

Шунингдек, Жарқўрғон туманида жойлашган “Сурхонтех” МЧЖ ҳамда “NORTEX STYLE” хорижий корхоналар фаолияти ҳам бир зумга бўлсада сусайгани йўқ. Буни мазкур корхоналарда айни кунда 600 нафар иш-ходимларнинг 3 сменада фаолияти йўлга қўйилиб, бир кунда ўртача 25 тонна ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётганлигида ҳам кўриш мумкин. Қайд этиш керакки, корхонада ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар Осиё ва Европанинг бир қатор давлатларига, хусусан, Хитой, Покистон, Россия давлатларига экспорт килиниб келинмоқда. Ушбу корхонада ишловчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарурий санитария-гигиена воситалар билан таъминланган. Корхонада кунлик дизенфекция ишлари йўлга қўйилган бўлиб, ходимларга санитария қоидаларига амал қилиш бўйича тушунтириш тарғибот ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Ходимларнинг иш ҳақи ва меҳнат таътили, моддий ёрдам пуллари ўз вақтида берилиб борилмоқда.

Мурожаатномада қайд этилганидек, “Ҳеч бир одам, ҳеч бир оила давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва ғамхўрлигисиз қолмайди”. Шундай экан, айни дамда бошимизга келган синовли даврда барчамиз Президентимиз атрофида янада жипслашишимиз, ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам йўлимизни йўқотмай, бирдамликда, бир ёқадан бош чиқариб, қатъий тартиб-интизом билан ҳаракат қилишимиз, қабул қилинаётган Фармон ва қарорларнинг ижросини таъминлашда барчамиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз шарт.

А.Ахмедов

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.