[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.04.2020. Ассалому алейкум. Мен боғчада тарбиячи ёрдамчиси бўлиб ишлайман, коронавирус сабабли март ойини 16 сидан апрель ойи 10 санасигача 2019-2020 йил меҳнат таътилини олдим, энди боғчамиз ишга тушгунича бизга иш хақи тўланадими, шу тўғрисида маслаҳат берсангиз.

Ўзбекистон Республикаси Президетининг 2020 йил 19 мардаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодий тармоқларга салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПФ-5969-сон Фармонининг 17-бандида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва ўз фаолиятини тўхтатган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Ишчини ойлик маошни раҳбарият келишилган ҳолда камайтирса мисол учун 350 минга, лекин ишчи маошини олганда бу микдор 600 минга тенг бўлса, ишчи ўз ҳаққини талаб қила оладими?

Ҳа албатта.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини 156-моддасига биноан:

Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қайси тартибда ўрнатилган бўлса, ўша тартибда ўзгартирилади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг якка шартларини ходим учун ноқулай томонга ўзгартиришга унинг розилигисиз йўл қўйилмайди. Истисно тариқасида бундай ўзгартишга:

технологияда, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишда ўзгаришлар юз берган тақдирда, башарти меҳнатга ҳақ тўлашнинг аввалги шартларини сақлаб қолиш мумкин бўлмаса;

қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда йўл қўйилиши мумкин.

Бўлажак ўзгартириш ҳақида ходим камида икки ой олдин огоҳлантирилиши лозим.

Қонуннинг юқорида келтирилган нормасидан ҳулоса шуки, иш ҳақингиз Сиз билан келишилган ҳолда ўзгартирилган, яъни унинг миқдори аниқ белгиланган бўлсада, иш берувчи бу келишувни бир тарафлама бузган ҳолда келишилгандан ҳам кам ҳақ тўлаган.

Сиз келишилган иш ҳақини тўланишини талаб қилишга ҳақлисиз.

Талаб қилган пайтда раҳбарият ҳал қиламиз деб, икки кундан кейин таътилга чиқариб юбориб, меҳат таътилидан қайтганида, ишдан бўшадинг деб, карантин тугаганда ҳужатларингни олиб кетасан, ҳеч қанақа тўлов бошқа йўқ дейиши қай даражада тўғри?

Бу умуман қонуний эмас.

Биринчидан – меҳнат таътилига мажбурий чиқариш (касаба уюшмаси билан келишган ҳолда иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат таътилларини бериш жадвали бўйича таътил бериш бундан мустасно) мумкин эмас.

Иккинчидан – меҳнат шартномасини бекор қилиш (ишдан бўшатиш) меҳнат қонунчилигида белгиланган асосларга тартиб-қоидаларга қатъий амал қилган ҳолдагина мумкин.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари Меҳнат кодексининг:

87-моддасида (дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин);

97-моддасининг 1- (тарафларнинг келишувига кўра. Ушбу асосга биноан меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин) ва 6-бандида (янги муддатга сайланмаганлиги (танлов бўйича ўтмаганлиги) ёхуд сайланишда (танловда) қатнашишни рад этганлиги муносабати билан);

98-моддасида (Корхона мулкдори алмашганда, худди шунингдек корхона қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда) янги мулкдор корхонанинг раҳбари унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир);

99-моддасида (ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир),

100-моддасида:

1) технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги;

2) ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши;

3) ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги;

4) ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги;

5) ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли ўриндошлар билан меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги;

6) корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинганлиги:

7) ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда);

105-моддасида (Муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилинади),

106-моддасида:

1) ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда;

2) шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланган тақдирда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенатида доимий асосда ишлаган Сенат аъзоси ваколатлари муддати тугаганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда Сенати тарқатиб юборилганлиги муносабати билан аввалги лавозимига (ишига) қайтган тақдирда;

3) ходимни жазога маҳкум этган суднинг ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, башарти бунинг натижасида ходим аввалги ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум этилган бўлса, шунингдек ходим суднинг қарорига биноан ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасига йўлланган тақдирда;

4) ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса;

5) ходимнинг вафоти муносабати билан;

6) қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда) .назарда тулиган асосларга кўра бекор қилиниши мумкин.

Сизнинг саволингиздан юқорида қайд этилган асослардан бирортаси ҳам мавжуд эмаслиги кўринади. Демак иш берувчининг ҳаракати қонунчиликка зид бўлиб, Сиз ишга тикланишни талаб қилишга ҳақлисиз.

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва юридик бўлимлар томонидан тайёрланди