22.04.2020. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Фарғона шаҳар Бирлашган қўмитаси томонидан санитария ва эпидемияга қарши курашиш қоидаларига қатъий риоя этиш юзасидан барча тиббиёт муассасада хизмат қилаётган барча ходимлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Иш беручи томонидан “Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва қонун ости меъёрий хужжатлар ва стандартларда белгиланган тартибда ходимларга шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари билан тўлиқ ва бепул таъминлашини назоратга олинган ҳолда ходимларни шахсий химоя воситаларидан тўғри ва оқилона фойдаланишлари юзасидан назорат ўрнатишда иш берувчиларга кўмаклашиб, иш жойларида ходим иш жойига киргунга қадар термометриядан ўтказиш, тана харорати юқори бўлган ходимларни тиббиёт муассасасида иш жойига киришга йўл қўймаслик чораларини кўришда иш берувчилар билан хамкорликда фаолият олиб борилмоқда.
Коронавирус инфекцияси дунё бўйлаб тарқалиб, пандемия кўринишини олиши хамда инфекциянинг Ўзбекистон Республикаси худудига кириб келиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Бирлашган қўмитаси томонидан Фарғона вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси ходимларига 7,5 млн сўмлик 150 комплект ётоқ чойшаблари, 4,5 млн сўмлик шахсий гигеник воситалари ҳамда 5 дона 900 минг сўмлик маиший техника (термопот) воситалари тарқатилди.
14 кунлик ишдан сўнг соғлигини тиклаш учун санаторийга жойлаштирилган шифохона ходимлари учун Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши бошчилигида 7 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари олиб берилди. Йирик бошланғич ташкилотлар Фарғона “Шифо тез ёрдам” автохўжалик корхонаси, Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Фарғона вилоят силга қарши кураш диспанесри, Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Фарғона шаҳар болалар шифохонаси ҳамда Фарғона шаҳар 2-сонли шифохона ходимларига 8000 дона жами 12 млн сўмлик тиббий ниқоблар берилди. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар Бирлашган қўмитаси карантин даврида касаба уюшма қўмитаси томонидан кам таъминланган, эхтиёжманд, бемор, боқувчиси йўқ ҳамда кўп болали ходимларнинг 109 нафарига 24,2 млн сўм миқдорида моддий ёрдам маблағлари ҳамда Вилоятда санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, коронавирус инфекциясини тарқалишини олидини олиш махсус штабларидаги ҳамда жойлардаги фидоий, жонкуяр ходимларнинг 80 нафарига 12,2 млн сўм миқдорда моддий рағбатлантириш маблағлари берилди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими