[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.05.2020. Мен ва турмуш ўртоғим Наманган шаҳридаги 67-сонли мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаймиз. Турмуш ўртоғим – Мамажонова Зарифа 2019 йил 27 декабрда туғруқ таътилига чиқиб, вақтидан олдин операция йўли билан туғди. Бола 2020 йил 18 февраль куни вафот этди. Март ойида ишга қайтиш ҳақида директорга ариза билан мурожат қилди. Лекин унинг иш жойига қайтишига рухсат беришмади. ХТБга, касаба уюшмасига, хатто адлияга мурожаатлар ҳам натижа бермади. Шундан сўнг туғруқ таътили муддати тугашини кутишга мажбур бўлдик. 2020 йил 28 апрель куни таътил муддати тугагач ариза билан директорга мурожаат қилдик. Улар рози бўлишди, лекин май ойи учун аванс берилмади. Сабабини сўрасак, бухгалтер рухсат бермабди. Бухгалтерга директорни буйруғи ўтмас экан. Зарифа эса ҳар куни синфи билан телеграм орқали онлайн тарзда шуғулланиб келяпти. Биз кимга мурожаат қилишимиз керак?

Аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда – етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай таътилнинг неча кунидан фойдаланилганидан қатъи назар аёлга тўлиқ берилади.
Иш берувчи сизни туғиш таътилингиз тугамасидан ишга чиқишингизга рухсат бермасдан, Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ тўғри иш юритган.
Шунингдек, “биз кимга мурожаат қилишимиз керак?” деб берган саволингизга, Халқ таълими бошқармасига, маҳаллий меҳнат органига, касаба уюшмаси ташкилотига, прокуратура ҳамда судга мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Нодира Каримова
Хамидулла Премкулов
Меҳнатни муҳофаза қилиш ва юридик бўлимлар томонидан тайёрланди