[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

15.06.2020. Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисига қилган Мурожаатларида ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни, хусусан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қуллаб-қувватлаш ишлари олиб борилиши зарурлиги юзасидан касаба уюшмаларига ҳам алоҳида топшириқлари берилган эди.
Вазифа ижросини таъминлаш, аёлларнинг кундалик ҳаётдаги муаммоларини бартараф этиш, уларни ижтимоий иқтисодий жиҳатдан қўллаб қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Касаба уюшмалари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Каттақўрғон шаҳрида ҳам хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган эди. Айни чоғда белгиланган тартибда хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Дастур асосида касаба уюшмалари томонидан Каттақўрғон шаҳарида истиқомат қилаётган кам таъминланган хотин-қизларга 2 та замонавий газ плита ва 1 та кир ювуш машинаси етказиб берилди. Давлатмиз кўмаги Каттақўрғон шаҳар ҳокими Г.Алимова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходими М.Саттаровлар томонидан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз эгаларига топширилди.

У.Қиличов

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Каттақўрғон шаҳар кенгаши раиси