[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

05.09.2020. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга йул кўймаслик мавзуига оид матбуот конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбектстон касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддилари, ижтимоий хамкорлар иштирок этмокдалар. Матбуот анжуманида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси уринбосари Бахтиёр Махмадалиев олдиндаги пахта йиғим терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича касаба уюшмалари Федерацияси томонидан миллий мониторинг ўтказилишини маълум қилди. Шунингдек теримчиларга муносиб меҳнат шароитлари яратилиши борасида ҳам жамоатчилик назорати олиб борилади. – Мажбурий меҳнатга мутлақо йул қўймаслик масаласи бугун давлат сиёсатига айланди, – деди Бахтиёр Махмадалиев. – Президентимиз ташаббуслари билан ижтимоий меҳнат муносабатлари соҳасида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида бундай холатга йўл кўйганларни жиноий жавобгарликка тортиш белгилаб қўйилди.