23.09.2020. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси ва бевосита раҳбарлиги билан йўлга қўйилиб, Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ва Самарқанд вилояти ҳокими томонидан имзоланган дастурга асосан касаба уюшмалари Федерацияси раиси раҳбарлигида амалга оширилиб келинаётган хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг моддий ва маънавий қўллаб-қўвватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида вилоятнинг шаҳар ва туманларида бир қатор амалий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври давомида вилоятнинг Пайариқ туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз хотин-қизларни ҳимояси борасида қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, бугунга қадар биргина Пайариқ туманида Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси томонидан хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш орқали ҳаётини йўлга қўйиш борасида ажратилган маблағлар ҳисобидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси орқали жами 113 нафар хотин-қизларга 154 миллион 348 минг сўмлик, шу жумладан 18 нафарига 33 миллион 720 минг сўмлик шифер ва тахта қурилиш материаллари 89 нафар хотин-қизларга 13 миллион 326 минг сўмлик тикув машинкалари олиб берилиб, бандлиги таъминланди. Шунингдек, оилавий шароитни яхшилаш мақсадида 3 нафар хотин-қизларга 3 млн. 690 минг сўмлик газ плиталариҳамда 3 нафарига 3 млн. 612 минг сўмлик музлатгичлар тақдим этилди.
Шу билан биргаликда дастурга кўра, туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизлардан 1201 нафари ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб қилинган, 707 нафари доимий ишга жойлаштирилган, 120 нафар хотин-қизлар касбга қайта ўқитилиб, тикувчилик билан шуғулланишга жалб этилган ҳамда 13 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун шароитлар яратиб берилган.
Куни кеча, туман ҳокими Д.Мусинов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими раиси Д.Мамасолиева, Халқ депутатлари туман ва вилоят кенгаши депутати Н.Нурматова ва бошқа вакиллар иштирокида 40 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга касаба уюшмалари томонидан тикув машинкалари беғараз топширилди.Дастур асосида бундай хайрли ишлар давом эттирилади.
С.Иззатуллаев
Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Пайариқ тумани бўйича вакили, Трансйўлқурилиш ходимлари вилоят бирлашган қўмитаси раиси.