30.09.2020. Ҳудудлардаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак кўрсатиш, оғирини енгил қилиш борасида мамлакатимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика Ишчи гуруҳи март ойида вилоятнинг барча туман ва шаҳарлардаги хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.
Мазкур ўрганишлардан келиб чиққан ҳолда “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида” Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, вилоят ҳокими томонидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар дастури тасдқланган.
Бугун ушбу дастур ижросини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларни моддий ва манавий қўллаб қўвватлаш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ва Ургут туман ҳокимлиги ҳамкорлигида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Бекзод Уролбоев, мутахассиси Анвар Шерматов, туман ҳокими биринчи ўринбосари Азамат Туроновлар тумандаги оилавий тадбиркорлик, тикувчилик билан шуғулланиш истагини билдирган 30 нафар хотин-қизларга тикув машиналари топширишди.