[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.10.2020. Пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар, ҳашарчилар учун меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнаткашларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва бу борада жамоатчилик назоратини олиб боришда касаба уюшмалари фаол иштирок этиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир” деб кўрсатилган.

“Адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқи” – ҳар бир шахс эркин касб танлаб ўзи хоҳлаган ишда меҳнат қилса, демак у адолатли меҳнат шароитида ишлаш ҳуқуқига эга албатта. Адолатли меҳнат шароити-бу соғлом ва хавфсиз меҳнат демакдир.

Хавфсиз иш, корхонада иш унумдорлигини ошишига ва иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатувчи ижобий омил бўлиб ҳисобланади.

Республикамизда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниши орқали корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси масалаларига қонуний асос солинган.

Шу ўринда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг “2020 йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароитлар яратиб берилиши, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қуймаслик юзасидан касаба уюшмаларининг жамоатчилик назоратини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳамда жорий йил 16 сентябрь куни  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилган халқаро онлайн семинар-тренингда берилган вазифалар ижросини таъминлаш масадида, Самарқанд вилоятида пахта йиғим-терими жараёнида теримчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш жараёнида касаба уюшмалари томонидан меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш, санитария ва гигиена шароитларини яратишга қўйиладиган талаблар, яшаш (дам олиш) хоналарини ёритишга қўйиладиган талаблар, пахта теримида қўйиладиган хавфсизлик талаблари юзасидан жамоатчилик назоратини олиб борилмоқда.

Вилоятнинг 9 та (Каттақурғон, Нарпай, Пахтачи, Иштихон, Пайариқ, Пастдарғом, Нуробод, Оқдарё, Жомбой) туманида жами 2 минг 120 та фермер хўжаликларида 75 минг 580 гектар майдонга пахта экилган бўлиб, касаба уюшмалари томонидан вилоятнинг 14 та туман ва 2 шаҳрида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олишга қаратилган тарғибот материаллари (баннер) жойлаштирилган.

Инспекция томонидан Пастдарғом, Иштихон туманларида пахта йиғим-терими мавсуми давомида теримчилар учун шарт-шароитлар яратиш, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик, терим жараёнларида карантин қоидаларига риоя қилиниши, техникаларнинг созлиги ҳолатлари юзасидан жамоатчилик назоратини олиб борилди.

Пастдарғом тумани, “Янгисаноат” МФЙ ҳудудидаги “Ғанихон-Алихон”, “Элнур-Жонибек” фермер хўжаликларида мониторинг олиб борилди.

“Ғанихон-Алихон” фермер хўжалиги ишчилари М.Бобохонова, Ю.Исомиддинова, Н.Саидова,  “Элнур-Жонибек” фермер хўжалиги ишчилари О.Расулова, Ч.Бозорова, Г.Давлетова, Ф.Каримовалар ҳамда отряд раҳбари Акбар Мажидовлар билан теримчилар учун яратилган шароитлар, терим пулини ўз вақтида берилаётганлиги ва 1 кг учун неча сўмдан тўлаётганлиги бўйича суҳбат ўтказилди.

Суҳбат жараёнида аниқланишича, теримчилар учун иссиқ овқат, ичимлик суви ташкил этилганлиги, терим пуллари ҳар 3 кунда 1000 сўмдан тўлов амалга оширилаётганлиги маълум бўлди.

Иштихон туманидаги “Қайчили механизатор” МТП қарашли “Иштихон серҳосили” фермер хўжалигида теримчилар учун яратилган шарт-шароитлар, болалар меҳнати, мажбурий меҳнат бўйича мониторинг ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида далада теримчилар учун иссиқ овқат, ичимлик суви ташкил этилган, терим пуллари ҳар 5 кунда бериб келинмоқда (1000 сўмдан), мониторинг давомида отряд раҳбарига мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Ўрганилган фермер хўжаликларида терим жараёнларида карантин қоидаларига риоя қилинмоқда.

Пахта далаларидаги мавжуд трактор ва тиркамалари соз ҳолатда техник кўрикдан ўтказилган.

Мониторинг жараёнида фермер хўжаликларига ва отряд раҳбарларига мазкур йўналишда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Касаба уюшмалари томонидан терим жараёнларида теримчилар учун етарли шароитлар яратилиши, ўз вақтида терим пулларини тўлаб борилиши, жараёнларда карантин қоидаларига амал қилишлари, трактор ва тиркамаларни доимо соз ҳолатда бўлиши устидан жамоатчилик назорати ишлари давом этирилмоқда.

Самарқанд вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори

У.Ганиев

меҳнат техник инспектори

У.Каримов