23.10.2020. 2020 йилнинг 19-22 октябрь кунлари Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш мутаҳассиси Ш. Рахимходжаев томонидан Фарғона “Автоойна” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбарияти ҳамда техник маъмурияти билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган дастурга асосан, жамиятнинг цех ва бўлинмаларига янги сайланган 34-нафар меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари иштирокида ўқув-машғулотлари ўтказилди. Ушбу ўқув–машғулотлари давомида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунларининг мақсад ва моҳияти, касаба уюшмаларининг ходимлар меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлаш борасидаги ҳуқуқлари, корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилнинг асосий вазифа ва ҳуқуқлари ҳақида тушунтиришлар олиб борилди.