[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.10.2020. Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда миллий мониторинг ўтказиб, теримчиларнинг меҳнат шароитлари, уларга меҳнат ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, санитария, маиший шароитлар яратилиши ҳамда меҳнат ҳуқуқи ва муҳофазасининг таъминланиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширмоқда.

Мазкур жараёнда Касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича Меҳнат техник ва ҳуқуқ инспекторлари фаол иштирок этмоқда. Хусусан, вилоятнинг Мирзачўл, Дўстлик, Зарбдор, Зафаробод, Арнасой, Пахтакор, Ш.Рашидов туманларида пахта йиғим-теримида иштирок этаётган теримчилар ва бошқа ходимлар учун етарлича меҳнат шароити яратилган.
Бироқ «гуруч курмаксиз бўлмайди», деганларидек айрим фермер хўжаликларида теримчилар ҳақига хиёнат қилиш ҳоллари ҳам учраб турибди. Жумладан, Зарбдор туманидаги «Тараққиёт» фермер хўжаликлари уюшмаси ҳудудида жойлашган «Нодирбек», «Ҳумоюн фахри» фермер хўжаликлари теримчиларга терим пуллари берилмаётгани ҳолатлари аниқланган.
Бундан ташқари, Пахтакор тумани, «Туркистон» фермер хўжаликлари уюшмасида жойлашган «Жавоҳир ­орзуси» фермер хўжалигида пахта тераётган теримчиларга 9 кунлик терим пули берилмаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушди.
– Зарбдор тумани, «Тараққиёт» фермер хўжаликлари уюшмаси ҳудудида жойлашган «Нодирбек» фермер хўжалигида 55 нафар теримчига 2 кунлик терган пахтаси учун 24 миллион 760 минг сўм, «Ҳумоюн фахри» фермер хўжалигида 25 нафар теримчига 28 миллион сўм, шунингдек, Пахтакор туманидаги, «Туркистон» фермер хўжалик­лари уюшмаси ҳудудида жойлашган «Жавоҳир орзуси» фермер хўжалигида пахта тераётган 48 нафар теримчига 15 миллион 851 минг сўмлик 9 кунлик терим пули берилмагани аниқланди. Ҳозирда теримчиларга терим пули тўлиқ тўлаб берилди, – ­дейди Касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйи­­ча Меҳнат ҳуқуқ ва техник инспектори Икром Жаб­боров. – Ўрганиш жараёнида фермер хўжаликлари раҳбарлари, теримчилар билан суҳбат ўтказилиб, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати, теримчилар учун яратиб берилиши лозим бўлган шарт-шароитлар, карантин қоидаларига риоя қилиш ва санитар нормалар тўғрисида тушунтиришлар берилмоқда.

Муқимжон Исмоилов