03.11.2020. 2020 йилнинг 30 октябрь куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиси томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат техник инспектори иштирокида “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ биносининг мажлислар залида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати юклатилган ходимлар, касаба уюшма қўмитаси раиси иштирокида “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид ҳуқуқий билимларни ошириш ва бу борада, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати юклатилган ходимлар, касаба уюшма қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг вазифалари, вакиллар фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.
Ўқув семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат техник инспектори И.Жабборов ўз маърузаси билан чиқиш қилди.
У ўз сўзида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигини. Қонуннинг 44-моддасида назарда тутилган касаба уюшмаларининг инспекцияси тузилганлигини ва бугунги кунда ушбу меҳнат инспекцияси ўз фаолиятини олиб бораётганлигини маълум қилди. Инспекция ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига таалуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишини тушунтирди.
Ундан ташқари “Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги №410 сонли Қонун (Янги тахрири). Ундаги ўзгартириш ва қўшимчалар, корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб ускуналарни жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш, меҳнат муҳофазаси хавфсизлик техникаси қоидаларига ходимлар томонидан риоя этишликни, асбоб-ускуналарда хавфсиз ишлашларини назоратини кучайтириш кераклигини таъкидлади.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси А.Бурханов сўзга чиқиб, семинар иштирокчиларига меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида иш берувчиларнинг, бошланғич касаба уюшма қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакилларнинг ҳуқуқ ва вазифалари, маъмурий жамоатчилик назоратини (уч босқичли) олиб бориш тартиблари ҳақида тушунтиришлар берди ва бу борада жойларда раҳбар ва масъул ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш кераклигини айтиб, жамоатчилик назоратини олиб бориш юзасидан тайёрланган видеороликни намойиш этди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг муассасаларда маъмурий-жамоатчилик назоаратидаги иштироки меҳнат муҳофазаси соҳасида мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқланиб, бартараф этиш чораларини кўрилишига имкон яратади деди.
Ўқув семинар бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилди ва семинар иштирокчилари томонидан берилган барча саволларга маърузачилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.
А.Бурханов
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси